ҚАЛБ ҚАТТИҚЛИГИ САБАБЛАРИ, БЕЛГИЛАРИ ВА ДАВОСИ.Қалб қаттиқлиги сабаблари:
- Аллоҳ кўриб турганини унутиш;
- ғафлатга ботиш;
- Аллоҳни ёд этмаслик;
- орзу-ҳавасга берилиш;
- ҳаром-ҳариш нарсаларни истеъмол қилиш;
- кибр отига миниш, бировни менсимаслик;
- одамларга қўпол муомала қилиш;
- зулм-ситам ўтказиш;
- ўткинчи дунёга берилиш, бойлиги билан мақтаниш, ўлимни, қабрдаги ҳолатни, охиратни унутиш;
- номаҳрамларга ҳирс билан қараш;
- ўзини тергамаслик, орзулар кетидан қувиш;
- динга ҳам, дунёга ҳам фойдасиз сўзларни кўп гапириш;
- намозда хушуъга бепарво бўлиш;
- Аллоҳ ҳаром қилган ишларга журъат этиш, ''Аллоҳ кечирворади!'' деб гуноҳдан тап тортмаслик;
- шубҳали нарсалар атрофида ўралашиб қолиш;
- ҳазиллашишда меъёрни билмаслик;
- кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ухлаш;
- ҳеч қандай сабабсиз ғазабланиш, ўзи учун ўч олиш;
- ёлғон гапириш, ғийбат қилиш;
- ёмон суҳбатдош билан ўтириш;
- ҳасад, ичиқоралик, кўролмаслик, адоват, нафрат;
- вақтни бекор кетказиш, фойдали ишлар билан шуғулланмаслик;
- шаръий илмларга қизиқмаслик;
- ножоиз нарсаларни эшитиш, шариат қайтарган томошаларни кўриш;
- дуога эътиборсизлик.
''Қуръон - қалблар шифоси'' китобидан.♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг!
Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝
Telegram 💻
Instagram | 📝
Facebook | 🎞
Youtube