#янгисидан
Эй, жабрда - Илоҳа,
Эй, меҳрда - Маъбуда,
Эй, дунёлар аро, ҳа,
Соч толаси - робита,
Эй, кўзқири - йилдирим,
Эй, шивири - насима,
Эй, жафоси - бежирим,
Эй, андуҳи - насибам,
Дил - Ҳайём майин юқи,
Қуй, лабинг - мусалласни.
Йўқса, кел, кўздан ўқи -
Шашқатор - мусаддасни...
Йўқ, мусаддас - олти ён -
Ишқингда мен таъқибда.
Рақибваш ҳабибсан ё
Ҳабибнамо рақибдай?!
Кимсан? Билмайман ҳануз,
Етқат кўк, ерга қараб.
Васли - юлдуздан олис,
Жонтомирдан муқарраб,
Такрор тикилган пайтим...
Айт, гуноҳ бўлмайдими?
Сен дилга солган байтинг -
"Байтуллоҳ" бўлмайдими?..
Эй, илҳоми азалий,
Эй, Бобур рубоийси,
Эй, Навоий ғазалин
Энг ширин - рубобийси.
16. 01. 25 й.
©Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID
Эй, жабрда - Илоҳа,
Эй, меҳрда - Маъбуда,
Эй, дунёлар аро, ҳа,
Соч толаси - робита,
Эй, кўзқири - йилдирим,
Эй, шивири - насима,
Эй, жафоси - бежирим,
Эй, андуҳи - насибам,
Дил - Ҳайём майин юқи,
Қуй, лабинг - мусалласни.
Йўқса, кел, кўздан ўқи -
Шашқатор - мусаддасни...
Йўқ, мусаддас - олти ён -
Ишқингда мен таъқибда.
Рақибваш ҳабибсан ё
Ҳабибнамо рақибдай?!
Кимсан? Билмайман ҳануз,
Етқат кўк, ерга қараб.
Васли - юлдуздан олис,
Жонтомирдан муқарраб,
Такрор тикилган пайтим...
Айт, гуноҳ бўлмайдими?
Сен дилга солган байтинг -
"Байтуллоҳ" бўлмайдими?..
Эй, илҳоми азалий,
Эй, Бобур рубоийси,
Эй, Навоий ғазалин
Энг ширин - рубобийси.
16. 01. 25 й.
©Рустам Мирвоҳид
@Rustam_MIRVOKHID