⚡️ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ
22-сон.(одинги қарорларга ўзгартиришлар бўйича мухим саволлар)
Фармондаги Кенгашга чексиз "имкониятлар" ёки тушуниш қийин жойлари бўйича саволлар:
26.04.2018 даги ПҚ-3680 га ўзгартириш киритилган ва қуйидагича баён қилинган:
б) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“3. Белгиланcинки:
барча фермер хўжаликларининг Ўзбекистон фермерлари кенгашига
(кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) аъзолиги мажбурий, бошқа
қишлоқ хўжалиги корхоналари учун эса ихтиёрий ҳисобланади;
фермер хўжаликларининг Кенгашда аъзолиги туман фермерлари кенгаши
раёсат қарорига мувофиқ тугатилиши ер участкасига эгалик қилиш, ундан
доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи ёхуд уни ижарага олиш ҳуқуқи
бекор бўлиши учун асос бўлади;
фермерлар кенгашлари қишлоқ хўжалигида шартнома
мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан мониторинг ҳамда жамоат
назоратини амалга оширади.”
в) 4-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
“Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари
томонидан етиштириладиган пахта хомашёси бўйича биржада эълон
қилинадиган бошланғич нархидан ҳамда доннинг шаклланган ўртача нархидан
0,6 фоиз миқдорида.”
---
🪓 Буни қандай тушунайлик?
Яқиндагина ЎРҚ-973 билан бекор қилинган Кенгашга мажбурий аъзолик яна қайтадан жорий қилиндими?
Ер кодексида ер ижара ҳуқуқи фақат суд қарорига асосан бекор қилиниши белгиланган. Энди эса Кенгаш аъзолигидан чиқарилса, ер ижара ҳуқуқи бекор бўладими?
Энди фермер "шартнома мажбуриятини" бажармаса, Кенгаш хулоса тайёрлайдими?
Пахтанинг биржадаги баҳосидан 0,6%/кг – бу янги солиқ турими? Ўзи кимдир уни ҳисоблаб чиқдими?
7720 × 0,6% = 46,32 сўм
Бир гектардан 40 ц ёки 4000 кг
4000 × 46,32 = 185 280 сўм
Энди фермер ҳозир белгиланаётганидек гектаридан камида 40 ц пахта олса,
Кенгашга бир гектар ердан 185 280 сўм бадал тўлайдими?
Бу Республика миқёсида қанча бўлади?
887 000 гектар пахта → 165 млрд сўм
1 млн гектар ғалла (60 ц/га, 2500 сўм/кг) → 90 млрд сўм
Бир йилда 235 млрд сўм!
(Энергетика вазирлигининг йиллик бюджети 123 млрд,
Адлия вазирлигиники 325 млрд сўм.)
Фермерлар бахтига "кластер" деган тушунча бор экан (чин маънода).
Фермерлар ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклини худди кластерлардек
МЧЖ шаклига ўзгартирса бўладими?
Шунда улар худди кластерлар каби ер ижара ҳуқуқларини судларда ҳимоя қила оладими?
---
Муҳим савол:
ПФ-18 га асосан катта маблағ сарфлаб сабзавотчиликка ер ижара ҳуқуқини бир йўла пул тўлаб сотиб олган фермерлар ҳам (мажбурий) Кенгашга аъзоликдан чиқарилса,
ер ижара ҳуқуқи бекор бўлиб, тўлаган пулига куядими?
(Масалан, тумандаги бир мутасадди билан айтишиб қолса ва у мутасадди туман Кенгаши раҳбарини
бевосита "тавсия" билан лавозимга тайинлайдиган шахс бўлса, нима бўлади?)
---
Балки саволларимиз эҳтиросли ва хатодир,
лекин Кенгашдан кимдир фермерлар олдига чиқиб,
баралла тушунтириб берса яхши бўларди.
Ушбу ташаббуслар фермерлар фойдасига ишлайди ва энди айрим мутасаддилар истаган пайтида фермернинг ерини тортиб олиш учун баҳонага айланмайди деган умиддамиз.
2016 йилгача вазият қандай эди эслайлик...
---
Оқибатлари ҳақида асосли фикрлар ҳам бор, канални кузатиб боринг.
Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉 @RESPUBLIKA_FERMERLARI
Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉 @RespublikaFermerlari