14/01/2025 #Жараён:
5 ГЕКТАР ЕР “БУЗИЛДИ”
Гап шундаки, Бағдод туманининг 3- секторидаги “Мирзаобод лочинлари” ММТП ҳудудида жойлашган “Саҳоватли Мирзали” фермер хўжалиги раҳбари Зоҳиджон Солиев 2025 йилда 36.7 гектар майдонига пахта, 40.3 гектарга ғалла экиши режалаштирилганига қарамасдан қўшимчасига 5 гектар ғалла экиб юборган.
Маълумки, бу йил Бағдод туманида 7400 гектар ғалла, 4200 гектар пахта экиб парваришлаш, мўл ҳосил олиш белгиланган. Бунинг учун бирмунча ишлар бажарилди, давом этмоқда.
Бугун аниқланган ва махсус техника ёрдамида “бузиб” текисланган шу каби майдонлар бошқа ММТПларда, бошқа фермерларда йўқ деб ўйлайсизми? Кучайтирилган тартибда қатий ўрганишлар давом этади. Туманимиз, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2025 йилда ҳам ижобий натижалар қайд этиши, бугунгидай қатъий ижроларга боғлиқ.
Топшириқларни мажлислар зали остоналарида қолдирган айрим раҳбарлар тизгини қонуний тартибда тортиладики, қўшимча харажат сарфлашларига ўзлари айбдор бўлганлигини ҳис этсалар ажаб эмас.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, ҳокимнинг масъул ўринбосари иштирокида аниқланган бу ҳолат кеч кузакдаги пахта режаси натижаларига салбий таъсир ўтказмай қолмайди.
Маълумки, бу йил Бағдод туманида 7400 гектар ғалла, 4200 гектар пахта экиб парваришлаш, мўл ҳосил олиш белгиланган. Бунинг учун бирмунча ишлар бажарилди, давом этмоқда.
Кўп ҳолларда ўзбошимчалик билан экиб олинган майдонларни бузиб, қайтадан режадаги пахта ёки ғаллани экиш лозим бўладики, бу экишлар муддатни янада кечикишига ва қўшимча харажат сарфлашга олиб келади.