❗️Омбудсман томонидан фуқаролар манфаатида судга киритилган даъво ариза қаноатлантирилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакилига бир гуруҳ фуқаролар ойлик иш ҳақлари пластик карточкага келиб тушганда банк асоссиз равишда “кредитдан бўлган қарздорлиги учун” деб пулларини ечиб олиб қўйганлигидан норози бўлиб шикоят қилишди.
Мурожаатчиларнинг қайд этишича, улар “Агробанк” АТБ Арнасой филиали билан кредит шартномаси расмийлаштиришган. Лекин, мазкур банк филиали бошқарувчиси ўринбосари С.А. уларга қўнғироқ қилиб, ойлик маошлари камлиги сабабли кредит маблағлари берилмайдиган бўлганлигини оғзаки хабар қилган ва ўз мансаб мавқеидан фойдаланиб, бир қатор фуқаролар номига кредит расмийлаштирган. Жумладан мурожаатчи А.И. номига жами 18,5 млн сўм йиллик 26,99 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 4 йил муддатга кредит олган. Фуқаро ўзининг номига чиқарилган банк кредит картасини олишни рад этган бўлсада, уларнинг хабарисиз ушбу карта маблағларини ўз номига очилган банк пластик карталарига ўтказишга эришиб, кредит маблағларини ўз манфаатлари йўлида ўзлаштирган.
Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судининг 2023 йил 11 апрелдаги ҳукмига кўра, С.А. Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан айбдор деб топилиб, банк соҳасида ҳамда бошқа ташкилотларда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда унга 7 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунингдек, айбланувчи С.А.дан жами 145 млн сўм миқдорида моддий зарар сифатида “Агробанк” АТБ Арнасой филиали фойдасига ундириш белгиланган.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Шундай бўлсада, мазкур банк филиали томонидан кредитни қоплаш учун мурожаатчилар номига “смс” талабномалар келиб, пластик карталарига келиб тушган ойлик иш ҳақидан кредитларни қоплаш учун пул ундирилиши давом этган.