Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📈 Газ ва электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 552 миллиард 500 миллион сўмлик зарар етказилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳасан Тошхўжаев маълум қилди.
🔵2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолат аниқланди.
🔵Мазкур ноқонуний ҳолатларнинг 13,5 мингтаси табиий газдан, 25,3 мингтаси эса электр энергетикасидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш билан боғлиқдир.
🔵Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган.
🔵Ҳисобот даврида 220,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 236 та ва 139,5 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари бўйича 479 та жиноят ишлари қўзғатилган.
〰️〰️〰️〰️〰️
⚠️ Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилиши, табиий газ ва электр энергияси тармоқларига рухсатсиз уланиб олиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”нинг 71-200-02-86 рақамли “Ишонч телефони”га, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизнинг шахсингиз сир қолиши кафолатланади.
⚡️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк