САЛМОН ФОРСИЙНИНГ ОЗОД БЎЛИШИ
Салмон Форсий розияллоҳу анҳу Бани қурайзалик яҳудийнинг қули эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўриб мусулмон бўлди. Бундан хожаси қаттиқ ғазабланди ва унга ёмон муомала қила бошлади. Салмон розияллоҳу анҳу бу ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эди. Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон мукотаба қил, – дедилар. (“Мукотаба” – шартнома асосида қулликдан озод бўлиш.)
– Унинг хожаси уч юз туп хурмони экиб бериш ва қирқ уқияга шартнома қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобига:
– Биродарингизга ёрдам қилинглар, – дедилар.
Саҳобалар ёрдам қила бошладилар. Кимдир ўттиз туп хурмо кўчати, яна кимдир йигирма, бошқаси имконига қараб ўн беш, ўн тупдан ёрдам қилиб уч юз туп хурмо тўпладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Салмон, кўчатга чуқур ковла, ўз қўлларим билан ўтқазай, – дедилар. Салмон дўстлар кўмагида кўчат учун чуқурларни ковлаб бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хабар берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар. Салмон розияллоҳу анҳу кўчатларни олиб келиб берди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам муборак қўллари билан кўчатларни экдилар. Салмон розияллоҳу анҳу айтади:
“Салмоннинг жони тасарруфида бўлган Зотга қасамки, биронта кўчат ҳам нобуд бўлмади. Шундай қилиб шартномага кўра хурмо кўчатларини адо қилдим. Ўзим ҳам озроқ маблағга эга бўлдим. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тухумдек келадиган олтин кўтариб келдилар.
– Эй Салмон, буни ол, қолган қарзингни ҳам адо қил, – дедилар.
– Эй Аллоҳнинг Расули, менда бунча олтинни қайтариш имкони йўқ, – дедим.
– Олавер буни. Аллоҳ сендан буни соқит қилгай!
– Уни олдим. Кейин торттириб кўрсам, Аллоҳга қасамки, роппа-роса қирқ уқия чиқди! Мен хожамнинг ҳақини адо қилиб олдим”.
Шундай қилиб, Салмон розияллоҳу анҳу қулликдан озод бўлди.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
✅ https://t.me/Qorirovotuz