Qoriravot masjidi ʳᵃˢᵐⁱʸ ᵏᵃⁿᵃˡ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Қориравот жомеъ масжиди
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилсин!
Диний саволлар булса 78-150-33-44 тел. қилинг

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ТАФАККУР

Ривоятларда келишича, бир куни Довуд (а.с.) Аллоҳ таъолога:
- Эй Раббим, мен учун берилган неъматларингни энг кичкинасини менга билдиргин, - деб сўрабди. Аллоҳ таъолодан ваҳий келибди:
- Эй Довуд, нафас олгин!
Довуд (а.с) нафас олибди. Шунда Аллоҳ таъоло:
- Сен учун берилган неъматларнинг энг кичиги шу бўлади, - дебди.

Азизлар ҳар бир лаҳзамиз учун Аллоҳимизга шукрлар айтайлик.


https://t.me/Qorirovotuz


#дуо

🤲 АЛЛОҲДАН ҲИДОЯТИДА БАРДАВОМ ҚИЛИШИНИ СЎРАШ ДУОСИ

﴿رَبَّنَا لَا تُزِغْ قُلُوبَنَا بَعْدَ إِذْ هَدَيْتَنَا وَهَبْ لَنَا مِنْ لَدُنْكَ رَحْمَةً إِنَّكَ أَنْتَ الْوَهَّابُ﴾

Ўқилиши: "Роббанаа лаа тузиғ қулуубанаа баъда из ҳадайтанаа ва ҳаб ланаа мил ладунка роҳматан иннака антал ваҳҳааб".

Маъноси: “Роббимиз, бизни ҳидоят қилганингдан сўнг қалбларимизни оғдирмагин ва бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат ато қилгин. Албатта Сенинг Ўзинг кўплаб ато қилувчисан" (Оли Имрон сураси, 8-оят).


https://t.me/Qorirovotuz


Дунё сўзининг маъноси нима? 
Опрос
  •   Бевафо
  •   Қолиб кетади
  •   Қисқа-тор
  •   Энди билиб оламан
696 голосов


Зам-зам сувини биринчи бўлиб ким ичган?
Опрос
  •   Иброҳим алайҳисалом
  •   Исмоил алайҳиссалам
  •   Биби Ҳожар онамиз
  •   Энди билиб оламан
672 голосов


Меросларнинг яҳшиси нима?
Опрос
  •   Одоб
  •   Мол мулк
  •   Илм
  •   Энди билиб оламан
645 голосов


#Ҳадис 📖

Жамоат намозининг савобини билганингизда эди...

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдод ва хуфтон намозларидаги (жамоатга) ҳозир бўлишни лозим топ. Агар шу икки (намоз)нинг (жамоат билан ўқишдаги) савобини билганларингизда эди, эмаклаб бўлса ҳам келардингиз”, - дедилар.
Имом Табароний ривояти.

Аллоҳим намозларни хушуъ-хузуъ билан жамоат бўлиб адо этишимизга тавфиқ ато этгин!


https://t.me/Qorirovotuz


#Бугун_намоз_вақти

Мелодий  2025 й.   8 Февраль
Хижрий  1446 й.  9 Шаъбон


Шанба


****
* ⏲ (сахарлик тугаши) * 06:12  *
* ⏲ (ифторлик вақти) * 18:06  *
****

🌘 Тонг - 06:17
🌞 Қуёш - 07:36


Намоз вақти (Каттақўрғон):


⭐️ Бомдод  -  06:50

⭐️ Пешин  -  13:00

⭐️ Аср  -  16:45

⭐️ Шом  -  18:15

⭐️ Хуфтон  -  19:45


"Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир"
📖 (Нисо-103)


Дўстларингизга ҳам улашинг.
👇👇👇👇👇
https://t.me/Qorirovotuz






🌛Тунингиз осуда ўтсин🌛

😀 Хайрли тун!



🌍 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг👇


Telegram 👈


📹 Youtube 👈


📸 Instagram 👈


💬 Facebook 👈



https://t.me/Qorirovotuz


Сиз бугун Расулуллоҳ ﷺ га саловат айтдингизми?
Опрос
  •   Ха айтдим Алхамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
189 голосов


Сиз бугун истиғфор айтдингизми?
Опрос
  •   Ха айтдим Алҳамдулиллаҳ
  •   Йўқ энди айтаман Иншааллоҳ
189 голосов


🗣 Саловат айтишни унутманг,  азизлар!

«Аллоҳумма солли ъала саййидина  Муҳаммад»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


🗣 Истиғфор айтишни унутманг!!!

«Астағфируллоҳ ва атуубу илайҳ»


✅  https://t.me/Qorirovotuz


#Фойдали

Кимки қилган дуосидан қўли бўш қайтди (яъни, ижобат бўлмади) деб ўйлаган бўлса, ҳали Роббисини танимабди.


https://t.me/Qorirovotuz


Ранжишлар сонининг тўртдан уч қисми нотўғри гумонлар ҳисобига бўлади.


https://t.me/Qorirovotuz


Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:

Динингга тааллуқли ишларда Аллоҳдан қўрқадиганлар, тақводорлар билан маслаҳатлашиб, кенгашгин.


https://t.me/Qorirovotuz


#ҳадис

Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифа одамлар ҳеч қачон жаннатга кирмайдилар: даюслар, эркакшода аёллар, хамр (маст қилувчи нарса)га муккасидан кетганлар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, хамрга муккасидан кетганни, биламиз. Даюс ким?» деб сўрашган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳлининг ҳузурига ким кираётганига парво қилмайдиган кимса», деб жавоб бердилар. «Эркакшода аёл ким?» деб сўрашган эди: «Ўзини эркакларга ўхшатадиган аёл», дедилар». (Табароний ривояти)


https://t.me/Qorirovotuz


#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

РЎЗАДОР АЁЛНИНГ УЗРЛИ БЎЛИБ ҚОЛИШИ

CАВОЛ: Саҳарлик қилиб, рўза тутган аёл ифтордан олдин, масалан, пешин вақтида ҳайз кўриб қолса, кечгача ўзини рўзадор каби туриши керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор ҳолдаги аёлнинг кўрган қони ҳайз экани аниқ бўлса, ифторгача рўзадор ҳолда турмайди. Чунки у ҳайз кўриши билан рўзаси очилиб кетади ва унга еб-ичиши жоиз бўлади. Аммо буни ошкора қилмайди. Ифторгача ҳеч нима еб-ичмайман деб, емай-ичмай юриши тўғри эмас. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий”да бундай дейилган:

(وإذا حاضت المرأة)أو نفست (أفطرت وقضت) وليس عليها أن تتشبه حال العذر؛ لأن صومها حرام، والتشبه بالحرام حرام (وإذا قدم المسافر) أو برئ المريض أو أفاق المجنون (أو طهرت الحائض) أو النفساء (في بعض النهار أمسكا) وجوباً، هو الصحيح

“(Рўзадор) аёл ҳайз ёки нифос кўриб қолса, оғзи очилади ва қазосини тутиб беради. У ўзини узрли кишиларга ўхшатиши шарт эмас. Чунки бундай аёлнинг рўза тутиши ҳаром бўлиб, ҳаромга ўхшатишлик ҳам ҳаромдир. Куннинг бир қисмида мусофир ўз шаҳрига етиб келса, касал тузалиб қолса, мажнун ҳушига келса, ҳайзли, нифосли аёл пок бўлиб қолса, буларнинг барчаси еб-ичишдан тийилиб туриши вожибдир. Саҳиҳ гап мана шу”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.



https://t.me/Qorirovotuz


​​КУМУШДАН ЗАКОТ БЕРИШ
#закот

❓1548-CАВОЛ: Тилла ёки нақд пулим йўқ. Аммо 600 грамм кумушим бор. Шу кумушдан закот бераманми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кумушнинг нисоби икки юз дирҳам, яъни 595 граммга тенг. Кимда шу ва шундан кўп миқдордаги кумуши бўлиб, бир йил ўтган бўлса, қирқдан бирини закот сифатида беради. Тилла ва кумушда қиймат эмас, вазн ҳисобга олинади. Шу сабабли кумушнинг нархи закот нисобига етмаслиги мумкин, аммо вазн жиҳатдан етгани учун закот берилади. Закот беришда, кумушнинг ўзидан ёки қийматидан берса ҳам бўлади (“Бадоъиус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/Qorirovotuz

Показано 20 последних публикаций.