Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОКИМЛАРНИНГ МАҚСАДИ ФУҚАРОЛАРНИ ИШ БИЛАН ТАЬМИНЛАШМИ ЁКИ ИШСИЗ ҚОЛДИРИШМИ?
Taftish.uz ахборот агентлигига навбатдаги мурожаат Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида истиқомат қилиб, юк ва бошқа турдаги машиналар билан, аҳолига хизмат кўрсатиб, ўз кунини ўзи кўриб келаётган 40 нафардан ортиқ фуқаролардан келиб тушган. Мурожаатга кўра, Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов ва унинг ўринбосари Азизхон Сулаймоновлар, аҳолига юк ва бошқа турдаги машиналар билан хизмат кўрсатиб, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётган 40 нафардан ортиқ фуқароларни, шу кунгача фаолият олиб бораётган ва йўл ёқасида бўлган вақтинчалик тураргоҳларидан, ҳудудни кўкаламзорлаштириш «баҳонасида» маҳрум қилиб, техникаларини шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетишларини талаб қилаётган экан. Мурожаатчилар берган маълумотларга қараганда, бу ҳаракатларнинг ортида, Қўқон шаҳри ҳудида ўзининг хусусий авто тураргоҳи, юк ташувчи ва бошқа турдаги оғир техникаларига эга бўлган «Отабек» исмли шахс турган бўлиши мумкин.
Taftish.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни вақтда, мазкур мурожаатни ҳар томонлама тўлиқ ва холисона ўрганиш бўйича Қўқон шаҳри ҳудудида бўлиб турибди.
Мурожаатни ўрганиш натижалари бўйича тайёрланган ва қонуний асослантирилган видео материални, тез кунда Taftish.uz ахборот агентлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
📝 Ғайрат Абераев
@qoqonjonim_uzb