МАККАДАН ҚУВИЛГАН БОБУРИЙЗОДА МАЛИКА
Буюк ҳукмдор ва шоир Заҳириддин Муҳаммад ўзидан сўнг буюк салтанат, абадиятга дахлдор асарлар билан бирга муносиб фарзандлар қолдирди. Улардан бири ўзининг «Ҳумоюннома» асари билан шарқ тарихнавислигига муносиб ҳисса қўшган малика Гулбаданбегим эди. Гулбаданбегим Бобуршоҳ ва Дилдорбегимдан туғилган...