Мактабгача таълим – депутат эътиборида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Нодира Рашидова ўз учрашувлари доирасида Хўжайли туманига ташриф буюрди.
Тумандаги 15-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, ушбу ташкилот ходимлари билан самимий суҳбат ўтказди.
Депутатимиз ўз сўзида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида таълимнинг ҳар қандай турида таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш, айниқса, давлат мактабгача таълим муассасаларига тарбияланувчиларни қабул қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш, бу борада “очиқ онлайн рўйхат” ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлади.
Фракция аъзолари доимо янги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ёки амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритишда сайловчилар ва электорат вакилларининг таклифларини инобатга олишини билдирди.
Ушбу ташкилот ходимларининг фикр ва мулоҳазаларига эътибор қаратиб, соҳага оид таклифларини ёзиб олди.