#ТАБРИКҲурматли прокуратура органлари ходимлари! Сизларни 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда Ватанимиз равнақи йўлидаги ғоят масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда Сизларга мустаҳкам соғлик ва улкан зафарлар тилаймиз.
Прокуратура органлари жамиятда адолатни қарор топтириш, ҳар бир фуқаро ҳуқуқларини кафолатлашда муҳим ўрин тутади. Сизлар ана шу муқаддас вазифанинг уддасидан чиқиш учун доимий изланишда, жамият тараққиёти ва давлатимиз равнақи йўлида собитқадамлик билан хизмат қилаётганингиз эътирофга лойиқдир.
Жамиятимизда ҳуқуқбузарликлар, коррупция каби иллатларга қарши муросасиз курашиш, фуқароларимизга қонуний ёрдам кўрсатиб, уларни ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган саъй-ҳаракатларингиз эл-юртимиз тараққиётини таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сизларнинг масъулиятли фаолиятингизда доимо самарали ҳамкорлик қилишга, қонун устуворлиги ва адолат тамойилларини қарор топтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлаймиз.
Мамлакатимизда прокуратура органлари ташкил этилган кун муносабати билан яна бир бор муборакбод этган ҳолда, Сизларга сиҳат-саломатлик, жамиятимиз тинчлиги ва фаровонлигини таъминлашдаги масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!
Ҳурмат билан,Робахон МАХМУДОВА,
Сиёсий Кенгаш раиси🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube