Футболда дарвозабонлар учун вақтни ушлаб туриш қоидаси ўзгармоқда
Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (*IFAB*) 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб ўйин қоидаларига ўзгартишлар киритишини маълум қилди.
Энг асосий янгилик – дарвозабонларнинг тўпни қўлда ушлаб туриш вақтига оид қоида.
🔹Янги қоидага кўра, дарвозабон тўпни қўлида 8 сониядан ортиқ ушлаб тура олмайди.
🔹 Охирги 5 сонияни ҳакам қўл ишораси билан санаб боради.
🔹 Агар бу қоида бузилса, рақиб жамоа бурчак зарбасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳозирги амалдаги қоидага кўра, дарвозабон тўпни 6 сониядан ортиқ ушлаб турса, рақиб жамоага эркин зарба берилади (аммо амалда бу қоида ишламайди).
Бу ўзгариш дарвозабонларнинг вақтни чўзиш тактикасини чеклаш ва ўйинни тезлаштириш мақсадида жорий этилмоқда.