Дене тәрбия пәнинен мағлыўматлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


Kanal dene tárbiya pánine tiyisli xabar ham mag'lıwmatlardı,pánge tiyisli hújjetlerdi mug'allimlerge jetkeriw ushın shólkemlestirildi.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
📣 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган аттестацияда иштирок этиш учун мурожаат юборган педагоглар диққатига!

✅ Аттестация жараёнлари учун тўловларни 2025 йилнинг 10 мартига қадар амалга оширишингиз мумкин.

➖ Жорий йилнинг январ-июн ойларида ўтказиладиган аттестацияда навбатдан ташқари (ўз ихтиёри билан) иштирок этиш учун ариза юборган педагоглар томонидан тўлов қилишга улгурмай қолиш ҳолатлари бўлган ва бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига мурожаат қилишган.

❗️Ўқитувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида педагоглар аттестациясида иштирок этиш учун тўловни амалга ошириш муддати жорий йилнинг 10 мартига қадар узайтирилганлигини маълум қиламиз.


©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
Касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун мурожаатларни юбориш 1 мартдан бошланади

✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таʻлим ташкилотларида меҳнат қилаётган стажор-ўқитувчи ва педагоглар жорий йилги касбий сертификатлаш синовларида қатнашиш учун 1 март санасидан бошлаб мурожаат юборишлари мумкин.

✔️ Мурожаатлар 2025 йил 1 апрелга қадар давлат хизматлари марказлари ёки
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali орқали қабул қилинади

👉 Эслатиб ўтамиз: касбий сертификатлаш синовларига:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилар;

➖ аввал касбий сертификатлашда иштирок этиб ўта олмаган стажёр-ўқитувчилар ёки мутахассис лавозимидаги педагог кадрлар;

➖ педагоглар аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маʻлумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар жалб этилади.

©️ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Dene tarbiya qaniygelik testlerde arqali attestasiyag'a tayarlaniwdi qalewshilerge "Tolemli" gruppa bar ekenin esletip o'temen. To'lem ayina 50.000 sum, gruppada quiz test. Joqaridag'i qarar ham nizamlardi oqig'an bolsan'iz endigi jag'inda ko'pchilik mumkinshilikler attestatsiya sinaqlarina baylanisli qilip islengen. Biz b.n tayarlanip kategoriyan'izdi asiriwg'a hareket etip ko'rin'. Tel nomer:90 706 15 60.




Репост из: Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Sõragan_edingiz

O'qituvchilar 70 foizlik ustamaga ishonib, navbatdan tashqari bahorgi attestatsiya uchun to‘lov qilsa bo'ladimi?


Bugun Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi rahbariyati ishtirokida bo'lib o'tgan matbuot anjumanida o'qituvchilarni ikkilantirib turgan masalaga vazir o'rinbosari Sardor Radjabovdan rasmiy javob oldik.

Telegram I Facebook I YouTube


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Яна бир зўр ва унчалик ҳам зўр бўлмаган янгилик!

Хабар берганимиздек, Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,

Низомнинг 36-банди (янги таҳрирда). Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.
...
(учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади. Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.

Низомнинг 37-банди. Мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовлари:

умумий ўрта таълим мактабларининг мусиқа маданияти фани ўқитувчилари учун (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқич – Маданият вазирлиги томонидан белгиланган болалар мусиқа ва санъат мактабларида ташкил этиладиган амалий (ижодий) имтиҳон (4 та топшириқ 20+15+15+10 жами 60 балл).

Умумий ўрта таълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун: (2025-2026 ўқув йилидан бошлаб, 2025 йил август-декабрь ойларилари аттестациясидан бошлаб):

биринчи босқич – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари (40 та тест саволи 1 балдан жами 40 балл);

иккинчи босқич – Спорт вазирлиги томонидан белгиланган спорт мактабларида ташкил этиладиган амалий имтиҳон (жами 60 балл, шундан жисмоний тайёргарлик даражаси нормативлари бўйича-20 балл, спорт турлари бўйича машқлар техникаси -40 балл).

шу билан биргаликда,
Навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаган, аттестациядан ўтганлик муддати тугаган ва амалдаги малака тоифаси сақланиб қолган қуйидаги педагоглар 2025 йил 1 сентябрга қадар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди ҳамда уларга амалдаги малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади:

олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган;

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган;

педагогик фаолият билан шуғулланаётган пенсия ёшига тўлган.

Шунингдек, қуйидаги талаблардан бирига жавоб берадиган педагогларга белгиланган муддатга қадар тўғридан-тўғри малака тоифаси берилади:

педагогик фаолият бўйича 25 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган;

ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагогларга – уларнинг амалдаги малака тоифаси;

олий малака тоифасига эга бўлганидан сўнг ушбу тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагогларга – олий малака тоифаси.

2025-2026 ўқув йилидан бошлаб таълим ташкилотларида фаолият юритаётган мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фани педагоглари, пенсия ёшидаги педагоглар ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган педагоглар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади.


Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Эндиликда ўрта-махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб қилинади!


Хабар берганимиздек,
Ҳукуматнинг тегишли қарор билан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларига малака тоифалари бериш тартибига қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Жумладан,

Низомнинг 5-банди (янги таҳрирда) Аттестацияга таълим ташкилотларининг барча педагог кадрлари жалб этилади. (фарқи, илгари фақат олий маълумотли педагоглар жалб этилар эди, эндлиликда ўрта махсус маълумотли педагоглар ҳам аттестацияга жалб этилади)

Низомнинг 44-банди (янги таҳрирда янги д-кичик банди қўшилмоқда).

д) олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрларга малака тоифалари берилмайди, улар:
55 балл ва ундан юқори кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтган, лавозими сақланган;
55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса – аттестациядан ўтмаган, ўқитувчи лавозимига мувофиқ эмас, деб ҳисобланади.

Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди.

Олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга.

44-1 банди. Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан кетма-кет икки марта жалб этилади. Бунда икки мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида меҳнатга қобилиятсизлик даврида ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Аттестациядан ўта олмаган олий маълумотга эга бўлмаган ҳамда мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрларни кетма-кет икки марта навбатдан ташқари аттестацияга жалб этишга педагог кадр фаолият кўрсатаётган таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади.

Аттестациядан ўта олмаганлиги сабабли меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда педагогларнинг меҳнат шартномаси (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли) бекор қилинган тақдирда, педагог кадр фақат ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари Касбий сертификатлаш синовида иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган ҳолдагина, яна педагог сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Яна бир зўр янгилик!

Хабар берганимиздек,
педагог кадрларга базавий тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди.

Низомнинг 48-банди (янги таҳрирда) Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланади.

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш тизими халқаро эътироф этилган ваколатли хорижий ташкилотларнинг аккредитациясидан ўтказилгандан сўнг аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланади.

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади

Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

Устамани амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.


Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
#ПКА_2025_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Янгиликнинг зўри!

Эндиликда, Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга номзодларни саралаб олишнинг биринчи босқичи - тоифа тестлари натижалари асосида амалга оширилади.

Низомнинг 9-банди (янги таҳрирда) Ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаш икки босқичда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) Вазирлик ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларнинг республика бўйича чекланган йиллик сонини (кейинги ўринларда – квота) белгилайди;

б) Ишчи гуруҳ квотани таълим ташкилотлари сони, фан йўналишлари бўйича меҳнат фаолиятини юритиб келаётган педагоглар ҳамда тарбиячилар сонидан келиб чиқиб, “Мактабгача таълим”, “Бошланғич таълим”, “Филология фанлари”, “Ижтимоий фанлар”, “Аниқ фанлар”, “Табиий ва иқтисодий фанлар”, “Амалий фанлар” йўналишлари (кейинги ўринларда – фан йўналишлари) бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (кейинги ўринларда – ҳудудлар) кесимида тақсимлайди;

в) Ишчи гуруҳ томонидан квотага мос равишда тегишли йил учун Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралаб олиш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1 босқичда – квота белгиланган йилдан аввалги йилнинг январь-июнь ва сентябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтган таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказишнинг биринчи босқичи – педагогнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш (кейинги ўринларда – малака синовлари) натижалари таҳлил қилинади ва номзодлар рўйхати шакллантирилади ҳамда иккинчи босқичга ўтказиладиган номзодлар қуйидаги тартибда танлаб олинади:

ҳудудлар кесимида фан йўналишлари бўйича тақсимланган ҳар битта квота учун номзодлар орасидан малака синовларидан энг юқори натижани кўрсатган учта номзод танлаб олинади, бунда:
номзодлар малака синовларида бир неча маротаба иштирок этса ёки бир неча фандан иштирок этган тақдирда энг юқори натижани қайд этган фани бўйича ёки аттестация навбати танланади;
агарда номзод иккита фан бўйича ҳам номзод сифатида танлаб олинган тақдирда қайси фанни танлаш ўқитувчи томонидан амалга оширилади;


номзодларнинг баллари тенг бўлган тақдирда, уларни танлаб олиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади:

номзоднинг амалдаги малака тоифаси даражаси юқорилиги;

Вазирлик тизимидаги ташкилотлардаги кўп йиллик иш стажига эгалиги;

юқоридаги барча ҳолатларда ҳам баллар тенг келиб қолган тақдирда, истисно тариқасида, педагогларнинг барчаси иккинчи босқичга ўтказилади;

2 босқичда – биринчи босқич натижаларига кўра танлаб олинган номзодларнинг касбий маҳоратини баҳолаш учун суҳбат ўтказилади.
Бунда:
суҳбат ўтказиш тартиби ва мезонлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланади;

2 босқич жараёнлари якунида биринчи ва иккинчи босқич баллари қўшган ҳолда умумий баллар чиқарилади ҳамда энг яхши натижа эгаларига белгиланган квота доирасида устама белгиланади;

г) саралаш натижаларига кўра Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама олишга тавсия этилган умумтаълим ташкилотларининг малакали педагог кадрларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларига 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

10. Педагог ходимларга навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан имтиёз сифатида берилган максимал балл инобатга олинмайди.

Ушбу педагог ходимлар ҳамда навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган тарбиячилари ўз хоҳишига кўра, тегишли йилда ташкил этиладиган аттестацияда навбатдан ташқари иштирок этиш орқали Жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устама тўланадиган малакали педагог кадрларни саралашининг 1 босқичида иштирок этишлари мумкин.

Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot


Basketbolchi (qora) qaysi texnik harakatni amalga oshirmoqda?
Опрос
  •   Savatga to‘p otish finti – uzatish.
  •   Keskin yugurish finti – keskin yugurish
  •   To‘pni uzatish imitatsiyasi bilan chalg‘itish
  •   To‘pni olib yurganda to‘sib olib qo‘yish
117 голосов




Basketbolchi(oq) qaysi texnik harakatni amalga oshirmoqda?
Опрос
  •   To‘pni olib qo‘yish
  •   To‘pni to‘sib olib qo‘yish
  •   To‘pni urib chiqarish
  •   To‘pni otish paytida ushlab olish
105 голосов




Basketbolchi (qora) qaysi texnik harakatni amalga oshirmoqda?
Опрос
  •   To‘pni urib chiqarish
  •   To‘pni tortib olish
  •   To‘pni olib yugurgan paytida urib chiqarish
  •   To‘pni to‘sib olib qo‘yish
110 голосов




Basketbolchi qaysi texnik harakatni bajarmoqda?
Опрос
  •   Yuqoridan ikki qo‘llab to‘p otish.
  •   Ikki qo‘l bilan “kryuk” (aylanma) usuli bilan to‘p otishni
  •   Himoyachini chalǵıtib tópni yuqoridan uzatish
  •   To‘pni ko‘krakdan ikki qo‘l bilan uzatish
115 голосов




Репост из: Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
O‘qituvchilar 70 foizlik ustama uchun navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilishi kerakmi?

Juda ko‘plab o‘qituvchilar 70 foizlik ustama uchun bahorgi navbatdan tashqari attestatsiya uchun to‘lov qilishga ikkilanayotgani bois, xalqtaliminfo.uz'ga tinimsiz murojaat qilmoqda.

Chunki, yangi tartib aynan qachondan boshlab kuchga kirishi haqida aniq ma’lumot mavjud emas. Shu sababli, ushbu maqolamizda bunday vaziyatda pedagoglar qanday yo'l tutishi lozimligi haqida batafsil ma'lumotlar berishga harakat qildik.

Ushbu maqolada siz quyidagi savollarga javob olasiz:

➖O'qituvchilar 70 foizlik ustamaga ishonib, navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilsa, puliga kuyib qolmaydimi?

➖Yoki o'qituvchilar tavakkal qilib, navbatdan tashqari attestatsiyaga to‘lov qilish kerakmi?

➖Navbatdan tashqari bahorgi attestatsiyada qatnashish uchun qanday asoslar bor?

➖70 foizlik ustama berish tartibi qachon joriy qilinadi?

Batafsilhttps://xalqtaliminfo.uz/post/1111

Telegram I Facebook I YouTube


Репост из: Ўқитувчи | Мактаб таълими ходимлари учун махсус канал
2025-2026-oʻquv yili uchun 823.pdf
408.0Кб
⚡️Устама белгилашда ҳисобга олинадиган фан олимпиадалари, тадбирлар ва танловлар рўйхати эълон қилинди.

2025-2026 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий таъриф ставкаларига ҳар ойлик
устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати эълон қилинди.

2025 йил июн ойида устама тайинлашда айнан шу танлов ва тадбирлар ҳисобга олинади.


Ойлик ҳисоблаш учун бот

Ўқитувчи каналига обуна бўлинг
👉 https://t.me/ustoz


Репост из: Pedkadr.tdi.uz
⚡️ ОНЛАЙН-МУЛОҚОТ!

📆⏰ Бугун, 27 февраль куни соат 17-00 дан 18-00 гача, каналимиз ходимлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилади.

🎙Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.

📌 Мулоқот давомида:

1️⃣ 2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жараёнлари ҳамда тоифа бериш тизимида жорий этилаётган янгиликлар;


2️⃣ Малака синовларига тайёргарлик бўйича ўқув фанларидан ОНЛАЙН РЕПЕТИЦИЯларнинг ташкил этилиши ва репетицияларда иштирок этиш тартиби;

3️⃣ Педагог кадрларни Касбий сертификатлаш тўғрисидаги саволларга жавоб берилади.

❗️Каналимиз ходимларига бевосита мавзу бўйича савол ёки таклифларингизни
@pkatdi_bot орқали #савол хештеги билан юборишингиз мумкин. Саволларга овозли чат давомида жавоб берилади.

Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot

Показано 20 последних публикаций.