#Мулоҳаза
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган хаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Доктор сўради:
«Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?»
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
«Сизга бир рецепт бераман, – деди доктор.
– Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз».
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттираётганига гувоҳ бўласиз...
ПСИХОЛОГИК ТЕСТЛАР