⚡️Мансабдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг коррупцияга мойиллигини текшириш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов маълум қилди.
Билдирилишича, мазкур янги тизим раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражасини баҳолаш орқали амалга оширилади.
➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!

“Бу эса давлат хизматига адашиб ёки ноқонуний бойлик орттириш мақсадида кириб келганларни аниқлаш, шунингдек, давлат идораларига ҳалол кадрларни танлаб олиш имконини беради”, дейди Бурхонов.