❗️
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?Бу йилги Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади.
Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:▪️
28 декабрь, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;
▪️
29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
▪️
30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни.
▪️
31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️
1 январь, чоршанба — Янги йил байрами, дам олиш куни;
➡️ @POPLIKLARTV – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!