Фарангиз кўзларини очаркан, ҳамма жойи зирқираб оғрир, бунинг устига танаси деярли музлаб қолганди. Қўллари титраганча ён атрофда сочилиб ётган кийимларини олиб кияр экан, қўлллари ўзига бўйсунмас, танасинику умуман айтмаса ҳам бўларди. Бир амаллаб кийиндию, оғриқларга қарамасдан ўрнидан туриб ташқарига чиқди. Атрофни тун пардаси қоплаб улгурган, бунинг устига Сарвар уни олиб келган жой одамлар яшайдиган ерлардан анча узоқ бўлиб, қаерлардандир итними ёки бошқаними хуллас ниманингдир овози эшитилиб турарди. Лекин ҳозир бу нарсалар Фарангизга муҳиммас. Чунки унинг ҳаёлида фақат бир ўй "Энди ҳаммаси тамом. Энди мен бир кераксизман. Ит теккан ошман". Фарангиз шуларни ўйлаганча каттагина далани кезиб ўтаркан, атрофда Сарвар тугул, бирорта тирик жон ҳам йўқ эди.
* * *
Мана ўша воқеага ҳам салкам уч ойча бўлиб қолди. Бу орада Сарварнинг қораси ҳам кўринмади. Умид эса ҳар куни жанжал қилар, Фарангизни ҳа деб камситарди. Шундай кунларнинг бирида Фарангизнинг синглиси Нодира кўчадан тутоққанча кириб келди.
— Ойи, ойи, — эшикдан кириши билан бор овозда бақирди.
— Нима гап? — Васила Нодиранинг овозини эшитиши билан югуриб чиқди. — Нега бунча бақирасан?
— Мен бақирмай ким бақирсин, мана бу қизингиз бизни бутун маҳаллада шарманда қилдику, — қўлидаги сумкасини опасига қарата отди.
— Нима, сен қиз нималар деяпсан? — Васила ҳеч нарсага тушунмади. — Нима бўлди ўзи?
— Мана буни кўринг, — Нодира телефонини олиб ойисига нимадирлар кўрсата бошлади. Ҳеч нимага тушунмаган Фарангиз ойисининг юз ҳолати ўзгараётганига қараб тураркан, улар томонга юришни ҳам, юрмасликни ҳам билмасди.
— Бу....бу, — Василанинг тили айланмай қолди. — Буни қаердан олдинг? — қўллари қалтираганча Нодиранинг телефонини қўлига оларкан, кўзларига ишонмасдан қайта ва қайта қарарди.
— Буни менга холамни қизи Дилноза ташлади. Унга нариги кўчадаги Донёр ташлаган экан. Мана қариндошингни аҳволини қара деб, — Нодира гапирар экан опасига чексиз нафрат билан қараб турарди.
— Дилноза? Донёр? — Васила эшитганлари ва кўрганларини таҳлил қилар экан, — қиз бўлмай ҳар бало бўлгур, бизни тириклайин гўрга тиқдингку. Ўшанда ўлиб кетсанг ҳам бунча куймасдим, — Васила охирги гапларини пичирлаб айтган бўлса ҳам Фарангиз ҳаммасини аниқ эшитганди. Нодиранинг гапларидан англагани шу бўлдики, бу ишда Сарварнинг қўли бор. Аммо, уйидагиларга нима дейди? Шунақа - шунақа, буларни Сарвар қилди дейдими? Бироқ, энди кеч эмасмикин? Булар ҳақида ўша куни айтиши керакмасмиди? Аммо, у нима қилди? Қўрқди. Шунчаки ҳаммасини ичига ютди. Ота - онам, оилам мени яна эшитмайди дея жим юраверди. Лекин, касални яширсанг иситмаси ошкор қилади деганларидек, мана орадан 3 ой ўтиб ҳаммаси ошкор бўлди. Етмаганига бутун маҳалла билади. Чунки ўша Донёрнинг қанақалиги маълум. Бировнинг зиғирча айбини билдими, тамом. Уни катта қилиб, ўзидан қўшиб чайнагани - чайнаган. Айниқса, қизларни гап қилганни жуда севади. Балки шунинг учун ҳам Аллоҳим унинг пешонасига вақтида яхшигина "сурган", "оқила қиз" ёзгандир. Шу сабаблими, Донёрнинг қизларни гап қилиши иштони йўқ, тиззаси йиртиққа кулибди қабилидаги бир иш холос.