* * *
Мактабни аъло баҳоларга тугатган Фарангиз академик лицейга топширмоқчи эканлигини уйидагиларга айтганида Акром қаттиқ қаршилик қилди. Негаки, академик лицей вилоят марказида жойлашган бўлиб, у ерга қатнашга уларнинг оилавий шароити тўғри келмасди. Фарангиз ортиқ тихирлик қилмади. Истамаса ҳам дадаси айтган коллежга ҳужжат топширди-ю, лекин ўқишдан буткул кўнгли қолиб кетди. Коллежга ҳам номигагина бориб келарди. Бу пайтлари коллеж ўқувчиларини пахтага олиб кетишарди. Улар гуруҳ - гуруҳ бўлиб кетишар ва деярли 2 ой давомида уйларидан узоқда пахта теришарди. Бу муддат ичида уйлари 2 ёки 3 марта келиб - кетишарди холос.
Шу пайтгача бирор марта ҳам йигитлар билан гаплашмаган Фарангиз доимо курсдошларининг бош мавзуси эди.
— Сал бундоқ ўзинга қараб юрсанг, сенга ҳам йигитлар эътибор берарди, — доимгидек курсдоши Марҳабо Фарангизни масхара қилиб кулди.
— Уларнинг эътиборига мухтож эмасман, — Фарангиз оғир - босиқлик билан жавоб бераркан, — уларнинг қўлида оддий овунчоқ бўлгандан кўра шундай юрганим яхши, — қошларини чимирди.
— Мапуш қўйсангчи, иркит ўрдакча кун келиб оққушга айлангани каби ёки кулқиз маликага айланганидек бунинг ҳам омади келиб қолар, — яна бир курсдоши Фарангизнинг устидан кулди. Фарангиз унга эътибор бермасликка минг ҳаракат қилмасин, барибир қалби оғрирди. Мактабда ҳам шундай гаплардан жуда эзиларди. Ахир, қорачадан келгани, бўйи паст бўлгани унинг айби эмаску. Аллоҳ уни шундай яратган бўлса, унинг қўлидан нима ҳам келарди?
Шундай гап - сўзлар билан мана 3-курс ҳам бўлишди. Шу йили Фарангиз битта йигит билан танишиб қолди. Бу йигитнинг исми Умид бўлиб, жуда ҳазилкаш ва қувноқ йигит эди. Фарангиз билан тенг бўлишига қарамасдан, оилавий шароити сабаб ўқишни ташлаб Россияга ишлагани кетганди. Яқинда қайтиб келган, синфдошларини йўқлаб пахта даласига келганида Фарангизни кўриб негадир қалбида илиқлик туйгани сабаб қиз билан дўстона муносабатда бўла бошлади. Уларнинг дўстлиги 3 ойча давом қилди. Орадан 3 ой ўтиб, Умид Фарангизга севги изҳор қилди. Фарангиз бошида жуда иккиланди. Кейин эса, оилада яккаланиб қолган, меҳр кўрмаган бу қиз, Умиднинг туйғуларини қабул қилди. Умид у учун ҳаммадан меҳрибондек туюларди. Қизининг Умид билан муносабатларидан хабар топган Васила,
— Вақтида ақлингни йиғиб ол. У йигит сенга барибир уйланмайди. Шунчаки эрмак бўлиб, номинг қора бўлгани қолади, — дея қизини бир неча марта огоҳлантирди. Аммо, Фарангиз қулоқ солишни истамай Умид билан муносабатларини давом қилдираверди. Онасининг гапига қулоқ солмаган бебош қизнинг боши орадан йиллар ўтиб, бориб деворга урилди-ю ўша пайтда ойисининг гапига қулоқ солмаганига қаттиқ пушаймон бўлди. Аммо, энди жуда кеч. Ҳеч нимани ўзгартиришнинг иложи йўқ. Вақтни ҳам ортга қайтариб бўлмайди. Синган қалбни ҳам бутунлай олмаймиз. Фарангизнинг қалб оғриқларию аччиқ кўз ёшлари ҳам айнан ўша кундан, ўша воқеадан бошланди.
П/с: ҳикоямиз асосий қаҳрамони сезганингиздек Фарангиз. Буёғига унинг ва атрофидаги яқинларининг тақдири, қизга нисбатан муносабатию муомилаларини ўқиймиз азизлар.