— Сиз ҳозир Аллоҳим дедингизми?
— Ҳа дедим. Нима қилибди?
—; Ҳеч нима? Лекин сиз қачондан Аллоҳга шукрона келтирадиган бўлдингиз?
— Ҳа буми? — жилмайди Аюб. — Буни тарихи узун, — Аюб Санамга бу ерга ўтир дегандек ёнидаги жойга ишора қилди. Энди гап бошламоқчи эди, телефони жиринглаб қолди. —
Эшитаман, — Аюб гаплашар экан, буёқда Санамга ҳам қўнғироқ бўлди.
— Эшитаман ойи.
— .......
— Нима? Ойи нималар деяпсиз?
— ........
— Бўлиши мумкин эмас. Ахир, докторлар умид бор деганди, — Санам йиғлаб юборди. — Амаким, ҳали яшаши керак эди.
— ........
— Хўп, — Санам оёқ - қўлидан жони қочганча телефонни ўчирар экан Аюбга қаради. Аюб бу пайтда қошларини чимирганча ким биландир нималар ҳақида гаплашарди. Гаплашиб бўлиши билан, ўзидан кўз узмаётган Санамга қаради.
— Нима гап? Нега юзинг бунчалик оппоқ бўлиб кетди?
— Амаким, — Санам уёғига нима дейишни билмасдан йиғлаб юборди.
— Нима, дадамга нима бўлди? — Аюб келиб Санамнинг елкаларидан ушлаб силталади, — гапирсангчи.
— У-улар ўлибди, — Санам уввос солиб йиғлаб юборди.
— Нимаааа? — Аюбнинг оёқ - қўли бўшашиб кетди. — Ў-ўўлибди? — Санам бошини қимирлатганча тасдиқ ишорасини қилди.
— Йўқ, йўқ, — Аюб ўтириб қолди. — Ахир, қанақасига? Бундай бўлиши, — кўз олдига дадасини кўргани боргани келди. Ўша куни дадасининг кўзлари ола - кула бўлиб кетгани келди. Шу аҳволда қанча ўтирди билмайди. Бирдан ўрнидан ирғиб турдию,
— Сен келинойингни ёнидан жилма, — деганча чиқиш эшиги тарафга юрди. Шу пайт тез ёрдам машинасида келган беморларни олиб кира бошлашди. Эшик олдида тоқацизланганча уларнинг тезроқ ўтиб кетишини кутаётган Аюбнинг кўзи олиб кирилаётган иккинчи беморга тушди. Бемор ҳам ҳа деб қўлини кўтариб унга нимадир демоқчи бўларди. — Шошманглар, — у беморнинг ёнига яқинлашди. Унга яхшилаб қарар экан, эзилиб кетган юзидан эмас, кўзларидан таниди. Бу Игор эди.
— Ддда-данг-ннни ммм-меннн ўўўл-диррр-димм, — Игор зўрға гапирарди.
— Нима дединг? — Аюб у ётган замбилни сал қолса ағдариб юборай деди.
— Ммменнн уууун-ннггааа Дддеввв-вввиииилллл ссссееен эеек-аннн-лиггггингнннни ааайт-диииммм, — Игор шу сўзларни айтдию жон берди.Суҳроб Ҳасанни уйига олиб кираркан,
— Мендан бехабар ҳеч қаерга чиқиш йўқ. Насиб қилса номингни оқлаймиз, — Ҳасан унга ҳайрон бўлганча қараганди, — бунақа қарама мен ҳаммасини биламан, — ҳовлига кирарканлар, ҳовли тозалаётган Замира акасини кўриши билан,
— Акаааа, — йиғлаганча югуриб келиб акасини қучоқлаб олди. — Акажоним.
— Ягонам, — Ҳасан синглисини қучиб пешонасидан ўпди, — ойим қаерда?
— Ичкаридалар. Бироз тоби йўқ, — Замира акасининг ёнидаги Суҳробга умуман эътибор ҳам бермасдан ҳали ҳам акасини қучоқлаб турарди. Ҳасан ойисининг аҳволи ҳақида эшитиб негадир кўзлари ачишди.
— (Ҳаммасига мен айбдорман) мени ўша ерга олиб бор, — эндигина синглисига суянаётганди, Суҳроб бир силтаб тортди.
—Ўзим, — қатъий гапирганча Ҳасанни қўлтиғидан ушлаб ичкарига ойисининг ёнига олиб кириб чиқиб кетди.
* * *
Орадан 3 ой ўтди. Ҳаёт бир маромида давом қилмоқда. Аюб дадасининг бизнесини борича қўлга олди ва бутунлай ўзгартириб юборди. Ҳозирда катта бўлмаса ҳам яхшигина бизнеси бор.
Муяссарнинг ҳам ҳомиласи 6 ойликдан ўтиб қолди. Қайсарлик ва инжиқликларини айтмаганда унда ҳаммаси яхши. Аммо, шу куни билан ишда чарчаб келган Аюбжоннинг уйқусини тунгги соат 2-3 оралиғида бузишлари чатоқда🤭
* * *
Камрон ва Маржонада ҳам ҳаммаси яхши. Бир пайтлари Юсуфни севаман деб юрган Маржона айни дамда ҳақиқий севгиси ва бахтини топган. Унинг ҳам ҳомиласи ҳа демай 6 ойликка қарайди. У Муяссарга нисбатан ювош хомиладор бўлган. Камрон акасини қийнашни истамайди🙃
* * *
Зуфар ва Дилнозанинг тўйи бир ойдан олдин бўлиб ўтган. Айни дамда улар ҳам бахтли оилаларнинг бири. Севишиб турмуш қурганга нима етсин дейишармиди😉
* * *
Абрам ва Шоҳсанамда ҳам янгиликлар анчагина. Шоҳсанам икки ойлик ҳомиладор. Турмуш қурганларидан буён Абрам унга ишга чиқишига рухсат бермай қўйибди. Шоҳсанам ҳозирда яхшигина уй бекаси бўлган. Унда ҳозирча ҳеч қандай инжиқликлар ва қайсарликлар йўқ. Ҳа демай бошланса ҳам ажаб эмас.