#ЎЗИМНИКИСАН
#Муаллиф: Моҳира Икромовна
Яраланган махбусларга ёрдам бераётган махбусларнинг бири Аюбни кўриши билан ёнига югуриб келди.
— Хўжайин, сиз бу ерда?
— Бу ерда нималар бўлаяпти? — Аюб атрофга кўз югуртирар экан, — бизникилар соғми?
— Ҳалиги....Қоплон....— каловланди у.
— Бундан хабарим бор. Бу ерга айнан унинг қотилини топиш учун келдим.
— Ҳалиги, уни қочиб кетишди дейишяпти.
— Мен бу ерга бошқа одам учун келдим, — Аюб ўша "Шерюрак" қочиб кетишини таҳмин қилганди. Мана таҳмини тўғри чиқди.
— Ҳамма жой - жойига тарқалсин, — қамоқхона ҳодимининг қўпол овози эшитилди. Аюбнинг ёнидаги йигит, унинг ишораси билан югуриб кетди. Аюбнинг ўзи эса, турган жойидан жилмади. — Мен сенга нима дедим? — бояги ҳодим келиб уни қўполлик билан турди. Аюб эса, бунга жавобан яхшигина мушт ва тепки билан сийлади. — Ҳозир сени, — бошқа ҳодимлар ҳам келиб, Аюбни икки ёнидан ушлаб бошлиқни ёнига олиб боришди. Аюбни ичкарига киргизишлари билан, ҳодимларига кетавер ишорасини қилган бошлиқ, Аюбга менсимагандек қараб, кулиб қўяркан,
— Кимларни кўраяпман? Наҳот бу Аюб Агзамовни шахсан ўзлари?
— Менга Игор керак? — Аюб унинг кинояларига эътибор бермасликка ҳаракат қилди.
— Игор? — ўша кулгу билан давом қиларкан, — Игор менга ҳам керак? Шунинг учун уни сенга бера олмайман. — Аюб асабийлашганча икки қўлини столга қўйди,
— Ўртоқ Нишонов, гапни қисқа қилингда менга Игорни беринг.
— Йўқ десамчи? Нима қиласан? Ўлдирасанми? — Аюбга тик қаради. Аюб бир пас қараб турдида, стулга ўтираркан,
— Сиз менинг ва айни дамда ўзингизнинг кимлигингизни унутиб қўйган кўринасиз ўртоқ Нишонов?
— Мен шу ернинг бошлиғи, сен эса оддий махбуссан. Ва бу ерда қўлингдан ҳеч нима келмайди. — Аюб унинг бу гапларига бир кулиб қўйдида,
— Шунақа денг? Майли, сиз ҳозирча шундай ўйлаб тураверинг. Қўлимдан нима келиш келмаслигини ҳали кўрасиз? — Аюб ўрнидан турди. — Кетиш олдидан мана шу қамоқхонани кулини кўкка совураман, — эшик томонга юраркан, — биласиз Девил битта гапиради, —бошлиққа қараб бир кўзини қисиб қўйдию, чиқиб кетди.
* * *
Ҳасан Азимни ўлдириб, Игорни ёрдами билан қамоқхонадан қочди. Айни дамда уйига бора олмайди. Қамоқхонадаги тўполон босилгач, унинг қочгани маълум бўлган заҳоти уйига боришлари аниқ. Қамоқхонадан бормасалар ҳам, Девилнинг одамлари боради. Ахир, унинг энг ишончли одамларидан бирини ўлдирди. Шу сабабли, Игор айтган эски ҳовлига боришга мажбур. Ёмғир майдалаб ёғмоқда, у эса майкачанг аҳволда ўша манзил томонга кетмоқда.— Девил? — Нишонов ҳайрон бўлди. — У ҳозир нима деди? — Тезда стол устидаги телефонни қўлига олиб, — Игорни тезда махфий хонага ўтказинглар. Буни ҳеч ким билмасин, — кўрсатма берди. — Кўрамиз, Девилмисан ёки бошқами Игорни қандай топар экансан? — Нишонов ўзини орқага ташлаганча ўриндиқда ўтирар экан, шу пайтгача Девил ҳақида эшитганларини бирма - бир ҳаёлидан ўтказарди.
* * *
Бугун Дурдонани тўйи. Куёв боланинг гапи билан унга ҳамма жойи ёпиқ келин либоси танлашган. Пардози ҳам оддийгина. Ҳеч қандай бўрттиришлар ва қўшимчалар йўқ.
— Уфффф, — кўзгудаги аксига қарар экан Дурдонанинг хафсаласи пир бўлди. — Ҳамма орзуларим дадам туфайли яксон бўлди. Ахир, мен тўйим катта дабдаба билан ўтишини, тўйим куни маликалардек бўлишни истагандим.
— Бу ҳам ёмон эмаску, — Муяссар синглисини тинчлантирмоқчи бўлди. — Ойдеккина бўлган....
— Эеее бас қилинг, — кўзгу олдидаги нарсаларни ҳар томонга сочиб юборди. — Ўзингиз тўйингиз куни истаган либосингизни кийдингиз. Бойвучча эр билан мазза қилиб яшаяпсиз.
— Буни бойликка нима алоқаси бор? — ҳайрон бўлди Муяссар.
— Бор, чунки мен қашшоқликда яшашни истамайман. Ўша етимчани уйида ҳамма ишни энди ўзим қиламанми? Бу дахшат, ужас. Эшитяпсизми, дахшатни ўзгинаси.
— Дурдона, — Муяссар синглисининг қўлларидан тутди. — Сен буларни ўйлама. Энг муҳими бахтли бўлишингни ўйла. Иззат билан бахтли бўлишинга ишонаман.