#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
140
— Мана шу қишлоқ, — ҳайдовчи машинани секинлатар экан Жафар машина ойнасини сал тушириб атрофни кузата бошлади.
— Аниқ шу ерми? — унинг кўз олдига ўта қатъиятли ва баъзан бетгачопар бўлган Шоҳсанам келди. Унинг ҳаёлида қишлоқ қизлари тортинчоқ, камгапдек. Шоҳсанам бўлса бунинг акси. Шунинг учунми унинг бу қишлоқдан эканлигига ишонгиси келмади.
— Ҳа шу. Мана бу эса унинг уйи, — машина сал берида тўхтатаркан, — ўзингиз кириб чиқасизми? Ёки мен...
— Ўзим, — Жафар машинадан тушиб бироз ўйланиб қолди, — ҳозир кириб борсам нотўғри тушунишмасмикин? Тағин мени деб унга зиён етказиб қўйишса.... Йўқ, — ўзини гапини ўзи кескин инкор қиларкан, — мен бунга йўл қўймайман. Керак бўлса уйидан олиб чиқиб кетаман, — ўзига юқори ишонч билан уй томонга қараб юрди. Дарвоза ёнига келиб очиқ бўлганига қарамасдан одоб юзасидан уни тақиллатди.
— Ҳозир, — ичкаридан аёл кишининг овози эшитилди.
— Ассалому алайкум, — Жафар уй эгаси кўриниш бергач салом бераркан, — бу Шоҳсанамнинг уйими?
— Ваалейкум ассалом, ҳа лекин ўзингиз кимсиз? — Жамила опа дарвоза олдидаги нотаниш, лекин келишган бу эркакка бироз хижолат ва ҳайрат билан қараганча сўради.
— Мен шаҳардан келдим. Унинг раҳбариман. Аслида бу уйга мен..., — Жафар нима дейишни билмай пайдар-пай гапирди.
— Ичкарига киринг, — Жамила опа остонада турган меҳмонни одоб юзасидан ичкарига таклиф қиларкан, — ҳозир дадаси чиқадилар. Ўзлари сиз билан..., — Жамила опа шундай деганча уй ичига кириб кетди. Сал ўтмай Мадиёр ака кўриниш берди.
— Ассалому алайкум, — Жафар салом берганча Мадиёр аканинг ёнига келди, — менга айнан сиз керак эдингиз.
— Кимлигингизни, нега келганингизни билсам бўладими? — Мадиёр ака унга бошдан оёқ разм соларкан, негадир Жафар унга шаҳарлик бир олифтадек туюлди.