Султон овда бир қизни учратиб қолади. Жамолига ошиқ бўлиб, чўри қилиб саройига олиб кетади. Қиз касал бўлиб хушини йўқотади. Табиблар, вазирлар, аёнлар қизни даволай олмайдилар. Султон масжидда Аллоҳга ёлвориб ёрига шифо сўрайди. Тушида бир ҳаким келса унинг айтганини қилиш лозимлиги ҳақида нидо келади. Султон у ҳаким зотни учратиб, дардини айтади.
Ҳаким қизни даволашга рози бўлади. Қизнинг ватанин билиш учун билагидан юрак уришини санай бошлайди. У бирма бир шаҳарлар номини айтиб Самарқандга келганда юраги тез урганини сезиб қолади. Ҳаким бу шаҳарни яхши билгани учун Самарқанднинг маҳаллаларни айта бошлайди. Заргарлар маҳалласи айтилганда юраги қаттиқ уриб қўяди. Сўнг ўша маҳалланинг кўчаларини айта бошлайди ва қизнинг юраги қайсидир кўчачада қаттиқроқ уриб қўяди.
Ҳаким зот Султонга Самарқанднинг заргарлар маҳалласидаги фалон кўчада истиқомат қилувчи йигит заргарларни катта мукофот билан келтиришни таклиф қилади. Заргар йигитлар саройга келганда уларнинг овози чўри қизнинг қулоғига етиб қолади ва у ўзига кела бошлайди. Заргарларни чўрининг ҳузурига олиб киришганда улардан бири чўрини таниб қолади, у қизнинг маҳбуби экан. Қиз йигитнинг овозидан тамомила хушига келади, чунки у ҳам заргар болани севган. Султон икки ёш учун боғида уй жой қилиб беради. Ошиқлар бир бирига етишиб роҳатда яшай бошлайдилар.
Халиги ҳаким киши йигитнинг ичадиган шаробга қандайдир модда томизиб туради. Йигит бу дорининг таъсиридан ҳуснини йўқотиб, сўла бошлайди. Қиз ҳам борган сари заргар болага нисбатан ишқи сўна бошлайди. Охири йигит хасталикка чалиниб ўлади. Чўри қиз узоқ изтироб чекмайди, чунки муҳаббати аллақачон йўқ бўлган эди.
Шундай қилиб Султон чўрисини ўзига яқин қилиб, унинг муҳаббатига эришади.
Румий маснавийсидан бир ҳикоя.