#ИЗТИРОБ
МУАЛЛИФ: #Назли
19
Бир соат ўтгач София устахонага кирди. Машинасига қараб кўнгли кўтарилди — Аллоҳга шукр, ўзидек бўлибди.
— Раҳмат, сизга.
Машинасини ҳайдаб уйига кетди.
— Зулфиқор бу қиз ким? Софиядан кейин машинасини олгани келган Зулфиқорни уста саволга тутди.
— Қўшни қиз, билмасдан машинасини уриб олибман, шундан таъмирлатгани олиб келгандим. Тинчликми, ака?
— Тинчлик, тинчлик шунчаки сўрадим. Машинанг тайёр бўлди. Олиб кетавер.
— Раҳмат ака, жонингиз соғ бўлсин. Ишлари тугагани сабаб тўғри уйига ҳайдади, маҳалласида турган машинага қараб кулиб қўйганча уйи ёнида тўхтатди.
— Ойи, ада сизларни соғиндим. Машинадан тушмасдан суратларини қўлига олди.
Йўқлигингизга ўзимни кўниктира олмаяпман. Сингилларимни ҳам сезиб юрибман. Аранг кулишади, бахтлидек кўрсатишади. — Лекин сизларга сўз бераман икки синглимни ҳам бахтли қиламан. Расмларни ўз жойига қўйиб машинадан тушди.
🍃🍃🍃
— Нимга қўнғироқ қилдингиз? Дилдора ойнадан ташқарига қараб қўйди. Жамшид келиб қолмасин дея
— Гаплашиб олишимиз керак!
— Шунча йилдан кейинми? Нимани гаплашасиз?
— Муҳим гапим бор, кўп гапирма, ишхонанг ёнидаги кафеда эртага кўришамиз. Дилдора гапиришга оғиз жуфтламасидан қўнғироқ ўчирилди. — Шунча йилдан кейин нимага чақиряпти? Дилдора хаёлга ботди. Шундан кейин ҳатто юзимга ҳам қарамаганди... энди нимага чақиряпти? Нима масалада гаплашмоқчи. Хаёлларини қўнғироқ овози бузди.
— Ассалому алайкум, дадаси.
— Эй Дилдор бугун уйга бормайман. Ишларим чиқиб қолди. Эртага кечқурун бораман. Огоҳлантириб қўйдим.
— Дадаси, ўғлингизга телефон қилинг, мен қилсам олмаяпти, нимагадир кўнглим ғаш.
— Хўп, бўпти қиламан. Дарров қўнғироқни ўчирди. — Балки Маҳлиёга ҳақиқатни айтарман деди қизининг чақалоқлигида тушган расмига қараб.
Davomi kechga bo'ladi