Репост из: QORAQUSH
БУГУН ЭРКСЕВАР ШОИР НАЖМИДДИН ЭРМАТОВ ТАВАЛЛУД ТОПГАН
***
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.
Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҲАҚ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.
Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.
Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.
Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.
Кечаги ёвқур нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.
Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
***
Булбуллар бош олиб кетгандай боғдан,
Фанога кўчгандай сабуҳий саслар.
Боғ аҳли энтикиб қулоқ осадир,
сайраётир қафаслар.
Тулпор туёғини тупроқ унутган,
Ҳурлик шиддатини мавҳ этган ғовлар.
Боғ аҳлин эрк дея топингани ул —
чопаётир тушовлар.
Қушлар самосини ишғол айлабон,
Парвоз тасаввурин этганча бадар,
Боғ аҳлин кафтида кучга тўйиниб,
учаётир қарсаклар.
Боғда боғ қолмайдир, тўрт тараф қолар,
Тўрт тараф қибладир, шу эрур самар.
Боғ аҳлин кўксидан аста бош олиб,
кетаётир юраклар.
Нажмиддин Эрматов “Кўк бўри” ҳақидаги шеъри билан ўқирманлар қалбига дафъатан кириб борди. Нафсиламрини айтганда, шоирнинг барча шеърларида миллатимизни улуғлаш, буюк салафларимизнинг музаффарли дамларини қўмсаш, эркка ташналик “манамен” деб кўзга ташланиб туради.
БИЗ ШОИРИМИЗГА ЭРКНИ КУЙЛАШДАН ЧАРЧАМАНГ, ДЕЙМИЗ!
***
Кўк бўри кезган сарҳад итларга талош энди,
Кўтарилган бош эмас, биргина қуёш энди,
Учқун сочган кўзларнинг топингани ёш энди,
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
Сарбадорлар қонини селлар ювиб кетгандай,
Миллат учун жон берар алпни девлар ютгандай,
Ултонтозлар кун санаб, э воҳ, шуни кутгандай,
Элнинг куни номардга қолганга ўхшаётир.
Юз эллик йил отангни отганни оға санаб,
Дили бузуқ келганнинг қадамига гул қадаб,
Ё, ҲАҚ, дея ёнганнинг мозорига тош қалаб,
Саройингга қарғалар қўнганга ўхшаётир.
Элдан чиқиб элидан ирганганлар кўрингай,
Ўз тарихин ўзгадан ўрганганлар кўрингай,
Ғужури-ю забони ўзгарганлар кўрингай,
Ўз фарзандинг ўзингни сотганга ўхшаётир.
Кечанг заволга дўнди, ҳайкалдай қотиб бўлди,
Сенинг бор насибангни бекларинг тотиб бўлди,
Бугундан-ку айрилдинг, эртангни сотиб бўлди,
Йўл кўрсатар маёғинг ўчганга ўхшаётир.
Бургут учган зовларда қузғун базм этмоқда,
Илдизингни кавшабон тўнғиз ҳазм этмоқда,
Эртангни белгилашга ётлар жазм этмоқда,
Қошиқ бутун, қиличинг синганга ўхшаётир.
Кечаги ёвқур нигоҳ бугун ерга қадалган,
Ватан кутган жасорат нон топишга аталган,
Бўйин эгик, қўл қадоқ, тиззаларинг қаварган,
Умид кўзёш шўридан сўлганга ўхшаётир.
Уйғотай деб келган ул баҳорлар бекор кетар,
Ҳар тонгда қуёш туртиб, ҳар шомда безор кетар,
Бўғзин йиртиб шоирлар минг ҳайқириб, хор кетар,
Аллоҳ, бу халқ шу ҳолга кўнганга ўхшаётир.
Туркий элнинг шиддати сўнганга ўхшаётир.
***
Булбуллар бош олиб кетгандай боғдан,
Фанога кўчгандай сабуҳий саслар.
Боғ аҳли энтикиб қулоқ осадир,
сайраётир қафаслар.
Тулпор туёғини тупроқ унутган,
Ҳурлик шиддатини мавҳ этган ғовлар.
Боғ аҳлин эрк дея топингани ул —
чопаётир тушовлар.
Қушлар самосини ишғол айлабон,
Парвоз тасаввурин этганча бадар,
Боғ аҳлин кафтида кучга тўйиниб,
учаётир қарсаклар.
Боғда боғ қолмайдир, тўрт тараф қолар,
Тўрт тараф қибладир, шу эрур самар.
Боғ аҳлин кўксидан аста бош олиб,
кетаётир юраклар.
Каналга уланиш ⬇️
https://t.me/MuhammadaliAhmadUzхон