Репост из: GENERALISSIMUS
Прокуратура ва ИИО дан кетишнинг асосий сабаблари:
1) Иш режимининг умуман йўқлиги. Мисол учун, ишга келиш вақти аниқ бўлса, кетиш вақти ноаниқ, яъни режим 24/7. Агар мободо уйга 20-00 да кетиб қолсангиз борми, тамом ҳамма балолар бошингизга ёғдирилади.🙃
2) Дам олиш куни йўқлиги. Мисол учун, иш вақти аслида ҳафтасига 5 кун бўлсада, шанба ва якшанба куни ҳам худди иш кунидек борилади. Энг алам қиладигани, ушбу кунлар учун 1 сўм ҳам тўланмайди, агар мободо дам олиш кунлари ишга чиқмасангиз борми, "ватан хоини"га айланиб қоласиз.🤫
3) Мустақил эмаслиги. Дейлик, терговчи ЖПК 36-моддаси талаби бўйича мустақил бўлсада, бироқ у қонунга эмас раҳбарига бўйсунади. Раҳбари нима деса шу бўлади. Барчаси "қонундан кўра раҳбарнинг оғзаки гапи устуворлиги" принципига амал қилишади. 🤡
4) Фикр билдириш эркинлиги чекланганлиги. Сиз ушбу тизимда ҳақиқий Машрабга айланасиз, яъни гапиришга тилингиз бор-у, лекин ҳаққингиз йўқ. 😂 Агар фикрингизни билдирсангиз Сизни шунчаки қуйи лавозимга "улоқтириб" юборишади.
5) Оғзаки топшириқларнинг кўплиги. Иш жараёнида ўзидан юқори лавозимдагиларнинг ишга тааллуқли бўлмаган оғзаки топшириқлари кети узилмай келиб туради. Мисол учун, кимнидир меҳмон қилиш, ишга жойлаштириш, кредит ажратиш ва ҳоказо. Буларни бажармаслик давлат ишини бажармасликдан ҳам ёмонроқ 😇
6) "Ишлашдан кўра ишда кўп ўтиришнинг устуворлиги" принципи. Сиз соат 18-00 гача зўр ишлайсизми ёки йўқ, умуман қизиғи йўқ, энг муҳими ишдан соат 00-00/01-00 ларда чиқиб кетсангиз СИЗ энг зўрисиз, ишонинг. Бунга ўша хонадаги нури камайиб қолган лампалар гувоҳ. 😎
7) Кадр танлашдаги адолатсизликлар. Ишга кирганига энди 2-3 йил бўлган ходимларнинг бирданига бўлим бошлиғи бўлиб қолиши, 8-9 йилдан буён ишлаб юрган тажрибали ходимларнинг эса ҳали ҳамон паст лавозимларда ишлаб юриши, пули ва таниши борларнинг иш ҳажми кам лавозим ва жойларда ишлаши, йўқларнинг эса аксинча бўлиши, умуман терговчи бўлмаганларнинг вилоятда тергов тармоқларига ўтказиб юборилиши (каша-малаша) ва ҳ.к.😉
8) Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиниш. Мисол учун, муаммоли кредитларни ундириш, солиқ йиғиш, коммунал қарздорликларни камайтириш, чиқиндиларни тозалаш ва ҳоказо. Ҳозирги кунда прокуратуранинг энг асосий фаолият йўналишлари бири десам адашмайман. 🤯
9) Эркинлик ва ички хотиржамликнинг йўқлиги. Кун давомида умр ишхонада ўтиб кетганлиги сабабли оилага, ота-онага вақт ажратиш имконсиз, фарзандлар тарбиясига вақт йўқ, бирор-бир таниш тўй маросимига ёки таъзиясига чақирганда бориш ҳар доим сўроқ остида. Телефон 24/7 соат ишлаб туриши керак, агар мободо тунги соат 03-00 да қўнғироқ бўлганда ҳам кўтармасангиз тамом ишламаганга чиқиб қоласиз. Ухлаш ҳуқуқи йўқ 😂
10) Моддий таъминот етарли эмаслиги. Ойлик ҳақиқатдан ҳам кам, тан олиш керак. Ҳозир бозорда нарх-наво жуда кўтарилган. Уйлар жуда баланд, мошинлар жуда қиммат. Ходимларга шу шароитда мошин ва уй-жой олиш уёқда турсин, қарзсиз у ойдан бу ойгача яшаш орзу бўлиб қолган. Озиқ-овқат ҳам қиммат. Бозорга 1 млн. сўм пул билан кириб, 2 тагина пакет билан чиқадиган замон бўлиб қолди. Ойликни ҳақиқатда кўтариш керак, чунки ҳозирда кўчада yandex иловаси орқали 15-20 млн. сўмни ишлаб топса бўлаяпти, албатта дам олган ҳолда. Афсуски ҳақиқат.
11) Соғлик йўқолиши. Чиндан ҳам 24/7 режимида компьютерга қараш, столда ўтириш, бетартиб овқат, бетартиб уйқу... Буларнинг барчаси турли хилдаги касалликлар (айниқса асаб) келиб чиқишига сабаб бўлади.
12) Тенглик принципи "ўлганлиги". Агар Сизни "каллангиз" бўлмаса ҳам пулингиз бўлса бўлди, Сиз "Любимчик"ка айланиб, юқорида санаб ўтилган барча сабаблар Сизга тааллуқли бўлмайди. Ишга хоҳлаган вақтда келасиз, хоҳлаган вақтда кетасиз, иш ҳажми кам. Мазза 🫣
Адвокат Шоҳруҳ Мирзабеков
@generalissimo_marshal

Кадрларни танлаш масаласи тубдан ислоҳ қилиниши керак, бу бўйича алоҳида пост қиламан.