БИЗ 15- ЙИЛГА ҚАЙТДИКМИ?
ҲУКУМАТДАГИ ҲОИНЛАР БИЗНИ ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИГА АЪЗО БЎЛИШИМИЗГА ЗИМДАН ҚАРШИЛИК ҚИЛМОҚДА.ЧУНКИ ЖСТ НИ АСОСИЙ ТАЛАБИ МАНАПОЛИЯНИ ЙЎҚОТИШ. ЭҲТИМОЛ БУЛАРНИ ЖИЛОВИ МАМЛАКАТДАН ТАШҚАРИДИР (н. з)
***
Бузуқ тизимни электрон навбат бартараф этмайди
Ўзбекистонликларнинг танловини ўлдириш орқали камбағаллаштириш бўйича 2024 йилнинг энг расво идораси Техник тартибга солиш агентлиги бу йил ҳам расволик олабайроғини ҳеч кимга топширмаса керак.
Ўтаётган ҳафтада Пискент автополигонида автомашиналарнинг мувофиқлигини баҳолашга электрон навбат олиш имконияти йўқолиб қолди. Кейин узунроқ саналар учун ҳам дарча очилиб яна пайдо бўлди. Лекин масалан, айни соатда 21 январь тунги соат 23:30га навбат олиш мумкин. Улгуриб қолсангиз.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Электрон навбат олиш ҳам мувофиқлик сертификати олишга кифоя қилмайди. Чунки Пискентдаги полигонда мувофиқлик сертификати бериш учун айрим текшириш лабораториялари номаълум сабабларга кўра, вақтинча ёпилган. Машинасини текширтирмоқчи бўлганлар жисмонан камида февралгача кутиши кераклиги айтилмоқда.
Автомобиль ва электромобиллар импортини чеклаш ва феълан тақиқлаш учун очофат монополистларнинг идоравий уртўқмоғига айланган Техник тартибга солиш агентлиги билган ҳунарини кўрсатаяпти.
Агентликнинг шўъбаси Uztest фаолияти қонун руҳи ва ҳарфига зид.
Техник жиҳатдан тартибга солишнинг асосий принциплари ичидан давлат назоратига ва мувофиқликни баҳолашга доир ваколатларнинг бир орган томонидан бирга қўшиб бажарилишига йўл қўйилмаслиги ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг камситилишига ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги ҳақида гапирилмаган гап қолмади.
Бўпти, буларку шунақа зўбидин, вазифаси олигарх ва монополистлар учун шотирчилик. Лекин тадбиркорларни, истеъмолчиларни ҳимояга қилиши керак бўлган Антимонополия нега жим. Антикоррупция нега оғзига талқон солган?
Таъбир жоиз бўлса, биз айланиб 2015 йилга яна қайтдик. Қайтгандаям энг ёмон шаклда. Дардингни кимга айтма, қаерга шикоят қилма, бефойда. Тескари алоқа узилган. Тизим фалажланган ёки фақат ўзаро ёпиқ ҳалқадек. Рефлексия нолллаштирилган.
Отабек Бакиров.
Иқтисодчи