ТАРИХСИЗ КЕЛАЖАК БЎЛМАЙДИ.
СССРНИ СОҒИНГАНЛАР УЧУН.
Опоқдадамиз ўттизинчи йиллар ҳақида гапириб берардилар. "
Дадамиз бой бўлганлари учун ерлари тортиб олиниб, ўзлари қулоқ қилинганлар, онамиз олима аёл эдилар, сўроқ саволсиз қамалиб, шу билан хат-хабарсиз, изсиз йўқ бўлиб кетганлар. Отилиб кетганлар дейишади. Учта гўдак сингилларимни боқиш менинг зиммамда қолган. Буғдой ўриб кетилган жойлардан бир-икки дона тўкилиб қолганларини тергани чиқиларди. Бир ҳовуч терилса беш-тўрт ҳовуч курмак аралаштириб, ун қилинарди. Аччиқ, захардай нон бўларди. Ўшани ҳам колхоздагилар тердирмасди. Ушланиб қолган одам қамаларди. Бир кун мени отда юрган раис кўриб қолди. Қувлади, қочдим, етиб олиб орқамдан бошимга қамчи билан урди. Тарс этиб ёрилиб кетди, тирқираб қон оқарди, отдан тушиб тепди. Курмак аралаш озгина буғдой қўлимдан учиб кетиб, сочилиб кетди. Қўлим бўш кирдим уйга. Жуда кўп қийналдик. Сингилларим учаласи ҳам очликдан ўлиб кетишди. Мен ўшанда, бошим ёрилганда ўн ёш эдим...
©️ Salim Ayyubiy.
turonturkiston