Найман (уйда қолинг)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Қувасой шаҳар Найман маҳалла фуқаролар йиғини янгиликлари
1.Маҳалла бўйича Г.Тўйқулова тел:97-337-80-87
2.Таълим бўйича А.Юнусов тел: 97-415-74-78

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Raqamli pedagogik xizmatlar
🆘 Расман!

МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ УЧУН ҚИШКИ ТАЪТИЛ 28 ДЕКАБРДАН БОШЛАНАДИ

Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.

Таътил 14 календарь кун, яъни 2023 йил 10 январгача давом этади.

III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

👤Yangiliklarni biz orqali muntazam kuzatib boring
🌐 telegram | 🌐 facebook | 🌐 youtube


Репост из: Kun Videolari 24 | Rasmiy Kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Ҳурматли ота-оналар, болаларни пиротехника воситаларидан ҳимоя қилинг! Уларнинг хавфсизлиги сизнинг қўлингизда эканлигини унутманг!

Яқин инсонларингизга юборишни унутманг!

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар


Репост из: Kun Videolari 24 | Rasmiy Kanal
❗Давлат ташкилотларида Янги йил байрами нишонланмайдиган бўлди

Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштириш тақиқланди.

@Kunvideolari24 - Кун давомида Барча Янгиликлар


Репост из: ТАРБИЯ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарзандингиз тарбиясига беэътибор бўлманг!

Абдуллоҳ домла


https://t.me/ibrat_tarbiya


Репост из: Shopirlar 🚗🚘
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😢Отаси урушда вафот этган Фаластинлик қизалоқнинг юракларни тешиб ўтган гаплари:
- ”Амаки, сизни қизингиз оч ҳолатда, совуқ қотиб уҳламайдику тўғрими? Биз эса очмиз, совуқ қотябмиз. Дадамизни ортидан кетишни ҳоҳлаймиз!”👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFLFhcM5cmyyjC4AnA


Репост из: Boburbek Abdullayev


Репост из: Uzb_Meteo
Келаётган ҳафта бошларига қадар совуқлар давом этади.

7-8 декабрь кунлари Фарғона водий вилоятларида ва тоғларда вақти-вақти билан қор ёғади. Водий вилояти аҳолиси ҳаттоки мазкур кунлари қор бўрон ҳодисаларига ҳам гувоҳ бўлиши мумкин. Республиканинг бошқа қисмларида келаётган беш кунликда ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.

11 декабрь кунига қадар республика ҳудудларида ғайритабиий совуқлик сақланади. Ўзгидромет прогнозларида 9 декабрдан бошлаб республиканинг жуда катта қисмида тунлари ҳаво ҳарорати -10 даража, шимолда -20 даражагача пасайиш кутилмалари келтирилмоқда.

Жойларга туман тушади. Йўлларда музламалар кутилади. Кундуз кунларидаги ҳаво ҳарорати ҳам максимал нол даража атрофида, шимол ва тоғларда нол даражадан ҳам анча паст бўлиши таъминланади.

Мазкур ғайритабиий совуқлик тўлқин кутилмаларидан келиб чиқиб, барча тармоқлар ўз йўналишида келаётган 5-6 кунликда совуқнинг салбий оқибатларини камайтитириш мақсадида пухта режалар ишлаб чиқиши ва уни амалда қўллаши тавсия этилади.

@uzb_meteo


Репост из: Abdurazak
Quvasoy shahar XTB tasarrufidagi 15-umumiy o‘rta ta'lim maktabi 11-sinf o‘quvchisi Sotvoldiyeva Sevaraxon Abdug‘ani qizi O‘zbek tili fan olimpiadasi viloyat bosqichida III o‘rinni egallab respublika bosqichiga yo‘llanma va 900 ming so‘m pul mukofoti bilan taqdirlandi.


Репост из: Boburbek Abdullayev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Жума_муборак

❄Қишнинг илк жумаси муборак бўлсин!!!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ👇👇

👉
@VOHA_BOZOR


Репост из: QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Quvasoy shahrida 2022 yil “Inson qadrini ulugʻlash va faol mahalla yili”da bir qator ezgu ishlar amalga oshirildi.

Bugun "Nayman" mahalla fuqarolar yigʻini yangi binosi foydalanishga topshirildi.

"Nayman" MFYda 554 ta xonadonda 721 ta oila hamda 2 667 nafar aholi istiqomat qilib kelmoqda. MFY idorasining qurilishi 2021 yil aprel oyida xalq tomonidan hashar yoʻli bilan boshlangani barchamizga maʼlum.

Unda aholi tomonidan 600 million, MFY raisi tomonidan 150 million soʻm jami 750 million soʻm mablagʻ sarflandi.

Muhimi, bu binolar mana shu mahalla ahlining yaxshi kunlariga xizmat qilsin.

Quvasoy shahar hokimligi
Axborot xizmati

|🌏 Facebook |🌐 Telegram |


Репост из: Неизвестно
Ассалому алайкум.
Сизга Фаргона ш 21-богчадан езяпман.
Богчамиз- ногиронлиги бор болажонларни Кабул килади махаллада еки танишларингизда богча ешида имконияти чекланган болажонлари бор оилалар булиши мумкин лекин,бундай богча борлигини купчилик билмайди.
Илтимос шу рекламани махалла группасига ва КВПга ташлаб Беринг.
Богчамиз бепул, узокдан келадиганларга барча шароитлар мавжуд.
Олдиндан РАХМАТ.
Фаргона шахар 21-КТИДМТТ да
Кабул бошланди богчага: 3-7 ешлик.
Кўзи ожиз ва нуксони бор.
Нутқида камчилиги бор.
Таянч ҳаракатида.
Даун ва Аутизм синдромли.
Гапириш ва эшитишида нуксони бор болажонлар Кабул килинади.
Оилангизда еки якинларингизда бундай касаллиги бор болажонлар булса мурожаат килинг.
Богча бепул узокдан келадиганларга барча шароитлар мавжуд, хафтага колдирса хам булади.
Малакали врач,логопед,сурдолог,тарбиячи ердамчи ва тарбиячи,массажистлар назоратида болажонлариз талим ва тарбия олади.
Телефон-90 560 50 84.
Манзил. Фаргона шахар Ахунбабаевский массив. 8-мактаб оркасида.
25-АТС тугрисидан кирилади.Ориентир Файз ва Пятёрочка магазинлари.


Репост из: QUVASOY SHAHAR HOKIMLIGI
⚡️⚡️⚡️Ис газидан огоҳ бўлинг!

Ис гази – рангсиз, ҳидсиз, таъмсиз заҳарли газ ҳисобланади. У тарқалганда инсон вафотига сабаб бўлади. Шу сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан эътиборли бўлишларини сўрайди.

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилинг:

🔹 қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
🔹 тунги вақ
т ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
🔹 ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
🔹 иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаганига ҳамда ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
🔹 газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
🔹 хонани иситиш мақсадида очиқ оловдан асло фойдаланманг.

Ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги ҳамда саломатлигини асраш ўз қўлингизда!


Репост из: ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
🟢Сизда жуда муҳим сўзим бор. Бир дақиқа диққат қилинг!👇

Тасаввур қилинг қиёмат қойим бошланди. Сиз Аллоҳнинг ҳузурида туриб ҳисоб-китоб қилинаяпсиз. Шу пайт сиз билмаган ва сиз ҳаётлик чоғингизда ҳам кўрмаган душманлар пайдо бўла бошлайди. Ҳаттоки улар Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўрқмасдан сиз билан талашиб мезонда тортиладиган яхшиликларингизни олиб қўйядилар. Тасаввур қилинг, ўша яхшиликлар билангина сиз Аллоҳнинг мағфиратига умид боғлаб турган бир пайтда сиздан юлиб олсалар...

Хўш, савол туғилади. Мен уларни қаердан орттириб олдим?
Мана сизга баъзи бир мисоллар👇👇👇

●Сиз машинангизни бошқариб кетаётган чоғингизда қанчадан-қанча шахслар сизга йўлда қасддан ёки бехосдан ҳалақит қилиб юбориши мумкун. Сиз эса бунга ғазаб билан (у эшитса эшитмаса унга) ёмон алфозли сўзларни айтиб, ўтиб кетасиз... Охиратда шу шахс қаршингизда «сиз танимаган душман» бўлиб пайдо бўлади..

●Кўча кўйда қанчадан-қанча сиз танимаган шахсларни ёнингиздаги биродарингиз ёки танишингизга унинг кўриниши, кийими ёки ҳатти-ҳаракатларини айтиб мазаҳ қилгансиз ёки ғийбатини қилгансиз. Огоҳ бўлинг, сизнинг бу ғийбатингиз ёзиб олинган ва сиз ғийбатини қилган шахс эса сизга қиёматда «сиз танимаган душман» бўлиб зоҳир бўлади.

●Кимла биландир урушиб ёки тортишиб қолганингизда неча мароталаб унинг ўзини ёки ота-онаси ёки аҳлини ҳақорат қилгандурсиз... мана шулар қиёмат кунида қаршингизга «сиз билмаган душман» бўлиб келадилар. Сиз уларни ўзингиз билмаган холда охиратга тўплаб қўйган бўласиз..

●Кимла биландур суҳбатлашиб ўтирганингизда неча мароталаб қайсидир юрт ҳакида гап кетгандир? Ва ҳар сафар сиз, масалан «э ўша рус халқини ёки турклани...» деб уларга қарата ёмон алфозларни ишлатгандурсиз. Аммо шу сўзлар учун бир кун келиб тавон тўлашингиз ҳаёлингизга ҳам келмаган.

Бир тасаввур қилинг, қиёмат куни ҳар бир шахснинг ҳаққини бирма-бир қайтаришингизга тўғри келиб қолса, кимдан нажот тилайсиз.. Сиз танимаган, билмаган ва ҳаётда уларни кўрмаган халқ қаршингизда туриб сиздан ҳаққини талаб қилиб келган пайтда ким сизга ёрдам бера олади?

Аллоҳ таоло Ўз қовлида:
(Биз қиёмат куни учун адолат тарозуларини қўюрмиз. Бирор жонга ҳеч қандай зулм қилинмас. Агар (амал) ачитқи донаси оғирлигича бўлса ҳам, келтирурмиз. Ҳисобчиликда Ўзимиз кифоя килурмиз.) ал-Анбиё 47.

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят килинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Халқ бир-биридан ўчини олади, ҳаттоки шохли қўчқордан шохсиз қўчқорнинг ўчи олиб берилади, ҳаттоки майда чумолидан бошқа бир чумолининг қасоси олиб берилади.(Ровий Аҳмад).

Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан яна бир ривоят: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- Муфлис (ўта бечора ва ночор) ким эканлигини биласизларми?
Биз:
-Эй Росулуллоҳ, бизнинг наздимизда чақаси ҳам матоси ҳам йўқ киши муфлисдир, дея жавоб бердик.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
- Менинг умматимдаги муфлис шундай кишики, у қиёмат куни намози, рўзаси ва закоти билан келади. Келади, бироқ кимнидир ҳакорат қилган сўккан, бошқасини бадном этган, бунисини молини еган, бошқасини қонини тўккан ва яна бировни урган бўлади. Кейин унинг яхшиликларидан уларга олиб берилади. Мабодо бўйнидаги нарсалар битмай туриб, яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатоларидан олиниб унга юкланади. Сўнг дўзахга улоқтирилади.(Муслим ривояти).

Аллоҳ хайрингизни берсин, қиёмат куни сиздан ўч олиш учун келиб яхшиликларингизни тортиб оладиган ва ёмонликларини сизга берадиган қанчадан қанча душман келишини кўраяпсизми?

Шундай экан, ғазабингиз келса тилингизни тийинг, бировни (ёмон сўзлар билан) ҳакорат қилган бўлсангиз ўзинг учун истиғфор айтишга шошилинг сўнгра унга: "Аллоҳумма иғфир ли ахи" эй Аллоҳим, биродаримни мағфират эт, деб унинг ҳаккига ва унинг аҳлига ҳам дуо қилинг.😊

Азиз биродарлар, қолганлар билан ҳам улашинг, токи бошқалар ҳам ўқиб ибрат олсалар иншааАллоҳ қиёмат куни сизга ҳам ажри тегар. Аллоҳ барчамизни яхшиликлари ила мукофотласин, амийн!


➡️«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛГА АЪЗО БЎЛИНГ!🤲👇👇👇

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Шу тўғрими?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈




Репост из: Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
#Биласизми

Ота-оналар фарзандларини мунтазам равишда мактабга келишларини таъминлаши шарт

🔰«Таълим тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига мувофиқ вояга етмаган таълим олувчиларнинг ота-онаси ва бошқа қонуний вакиллари болаларининг умумий ўрта, ўрта махсус таълим ёки бошланғич профессионал таълим олишини таъминлаши, болаларининг ўқув машғулотларига қатнашишини таъминлаш ва ўзлаштириши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.

❗️Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши 300 минг сўмдан 1 млн 500 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 1 млн 500 минг сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин 1 йил давомида такрор содир этилган бўлса, 4 млн 500 минг сўмдан 7 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

🔰Шунингдек, таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш фуқароларга 1 млн 500 минг сўмдан 2 млн 100 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга 2 млн 100 минг сўмдан 3 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса, 3 млн сўмдан 4 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Xalq ta'limi Info


Репост из: $ Nike$


Репост из: Давлатжон Мамажонов
Ассалому алайкум Найман Эли ким электрогаза сварка кила олади. Мутахассис булиши керак.


Репост из: Boburbek Abdullayev


Репост из: Давлатжон Мамажонов
Хурматли Найманликлар чет элга бориб ишлаб келувчилар, таксисилар, ерлари , боғлари бор лекин иш стажи юритаолмаганлар келажакда нафака олиш учун солик органлари хизматидан фойдаланиб ўзини ўзи банд килиш руйхатидан утинглар кафолатланган бир йиллик иш стажига эга булинглар. Мурожаат МФЙ идораси хоким ёрдамчиси


Холани гапи канчалик тугри. Хулоса узларингдан

Показано 20 последних публикаций.

103

подписчиков
Статистика канала