“Нефтчи”дан навбатдаги ғалабаСуперлига 5-тур баҳслари доирасида севимли жамоамиз — “Нефтчи” Олмалиқ шаҳрида “Машъал” жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйин кутилганидек, фарғоналикларнинг яққол устунлиги остида ўтди. Илк дақиқалардан бошлаб “Нефтчи” жамоаси тўп назоратини ўз қўлига олди ва тезкор гол урилди.
6-дақиқада Билолхон Тошмирзаев рақиблар дарвозасини ишғол этиб, “Нефтчи”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада эса Жамшид Искандеров бурчакдан тўғри дарвозани аниқ нишонга олиб, супер гол муаллифига айланди. 0:2.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган учинчи дақиқада Сардор Абдураимов ҳисобни қисқартириб, 1:2 кўринишига келтирди.
Иккинчи таймда “Нефтчи” ўз устунлигини янада мустаҳкамлади. 58-дақиқада Йован Жокич учинчи голни киритиб, фарқни иккитага оширди. Ўйин сўнгида "Нефтчи" сардори Анвар Ғофуров ҳисобни йирик кўринишга келтирди. "Машъал"-"Нефтчи" 1:4. Ғалаба эвазига фарғоналикларнинг очколари 9 тага етди.
Ғалаба муборак, "Нефтчи" мухлислари!
Fergana.uz|
Facebook|
Instagram|
Youtube|
X