РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ
Муҳтарам Президентимизнинг «Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорларига биноан бу йилги Рамазон ойи «Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи» ғояси асосида юқори савияда ўтказилмоқда.
Рамазоннинг учинчи куни (3 март) Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Учтепа туманига ташриф буюрдилар.
Ҳудуддаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирони бор 4 та хонадонга (шулардан бири ўзга миллат вакили) ифторлик учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бердилар.
Бу хайрия тадбирида туман бош имом-хатиби, имомлар, маҳалла фаоллари ҳам иштирок этди.
Кўнгли ўксик инсонлар бундай саховат ишларидан мамнун бўлишиб, хайрли ишларга бош қўшаётган барча азиз инсонларнинг ҳақларига дуолар қилдилар.
Муқаддас динимизда ҳам муҳтожларга ёрдам бериш, ўзга миллат/дин вакилларига ёрдам кўрсатишнинг савоби улуғ экани таъкидланади. Ушбу меҳр саховат тадбирлари Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманларида давом этади.
Аллоҳ таоло эҳсонларни қабул қилсин!
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉
✅ Улашинг | @MuslimShosh