Репост из: «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
МУҲАММАД ИСМОИЛ
ЁЗУВЧИ ЁН ДАФТАРИДАН
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt
ЁЗУВЧИ ЁН ДАФТАРИДАН
Агар нарига дунё ҳисоб-китоблари бўлмаганда, бу дунё саҳнасида шу қадар усталик билан ўйнаш мумкин эди-ки...
***
Бировга тақлид қилиш, ўзингга ишонмасликдан бошланади.
***
Энг даҳшатли муҳаббат кекса кишининг кексаймаган муҳаббатидир.
***
Замон сенга муҳтож эканлигини қанчалик англай олсанг, шунчалик истеъдодлисан.
***
Энг катта айёрлик, виждон қийноғига сабаб қолдирмасликдир.
***
Ердаги одамни хўрлаш, унинг кўкдаги ҳимоячисини инкор қилишдан бошланади.
***
Киши ўз-ўзига инсоф тилашида ҳам, қанчалик ватанпарварлик борлигини билсангиз эди.
***
Одам китоб ўқиётганда ўз ақлининг томир отаётганлигини сезиб туради.
***
Вақт ўткир қиличдирки, унга қўл силтаган одамнинг қўли албатта кесилади…
***
Унинг хатоларини кўриш учун, менда душманлик етишмайди, холос.
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt