Сизларда қандай билмадим-у, менда бир ажиб ҳолат такрорланиб туради. У шундайки, бирор нарсани ўзимга тақиқлаб олсам, лекин кейинроқ шу нарсага интилсам, менга ўша ишни қилмасликка белги берилади. Ҳозир сизларга шу айтганларимга кўра икки мисолни ёзаман.
Биринчи воқеа 2023 йилнинг 15 июнида содир бўлганди, мен сира шортик киймайман, тиззамни ёпса-да, болдиримни очиб юришни ўзимга кариҳ санайман (ўтирганда ҳам тиззани ёпса кийиш жоиз). Ўша куни пайшанба эди, мен Тошкентга йўлга чиқмоқчи бўлиб ўзимга янги шим олдим, сотувчи кишидан ётиш учун юпқароқ трико сўрадим. Улар шортик олишни маслаҳат бердилар, оёқларимда тук қалинлашгандан буён фақат бир марта шортик кийганим ёдимда, сотувчи киши тиззангизни ёпади деганлари учун олишга қарор қилдим. Шимни пойчасини калталаш учун чеварга бердим, ўзимнинг бошқа жойда ишим бор эди, шу сабаб шортикни кўтариб юрмай деб чеварга омонат қолдирдим. Ишим битиб Тошкентга олиб кетадиган ҳайдовчи келишига яқин чевархонага бордим, шим тайёр экан, лекин шортик у ерда йўқ эди, чевар аёл шогирдлари билан роса излашди, лекин натижа бўлмади, чиндан ҳеч бир бурчакда йўқ эди, бирор мижоз адашиб олиб кетган деб ўйладим ичимда. Чевар опа топилса олиб қўяман, орада хабар олинг дедилар. Хўп деб хижолат бўлмасликларини тайинлаб чиқиб кетдим — шортик кийишни ўзимга кариҳ санардим, мана, олган шортигимни кийиш насиб этмади, демак, шортик киймасликда бардавом бўлишим керак деб хулоса қилдим.
Иккинчи воқеа бугун содир бўлди. Мен баъзи одатий касалликларда табиий йўллар билан даволанишни афзал кўраман. Масалан, шамоллаш бошланса занжабилли дамлама ичаман, бошим оғриса оғриқ қолдирувчи ичмайман, оғриқнинг сабабини излаб табиий чора кўришга интиламан, буни шифокор Наргиза Қурбон ҳамда муаллимам Дилфуза Комил тавсиясига кўра амалда қўллаб келаман. Бугун ифтордан бир неча соат аввал бошим оғрий бошлади. Баъзида очлик сабаб бошим оғриб қолгандек бўларди, буни ҳам шунга йўйдим. Лекин ифтордан кейин ҳам оғриқ қолмади. Хуфтон намозига яқинлашганда бу оғриқ билан жамоат намозида қатнаша олмайман деб ўйлаб қолдим, онамдан «Бол нол» сўраб ичиб олдим, лекин таъсир қилай демади, оғриқ кучайгандек ҳис этдим, азонга оз қолганди, яна дори ичиб оламан, бу аҳволда хуфтон ҳам, таровиҳ ҳам қийин ўтади деб ўйладим ҳамда «Кюпен» истеъмол қилдим, орадан 10 сония вақт ўтмай қайт қилиб юбордим, дориларни танам қабул қилмади, лекин шу қайт қилганим сабаб оғриқ кетмаса-да, енгиллади. Озроқ бош оғриқ билан намозни ўқиб олдим.
Охирги марта қачон дори ичганимни унутгандим.
Бошқаларга жоиз бўлса-да, ўзим учун қўйган баъзи тақиқларимдан гоҳида четга чиқадиган бўлсам, Аллоҳ таоло тарафидан эски қароримда қатъий бўлишимга бир белги берилар экан. Мендан талаб қилинадигани эса — ўша қарорларим тўғри эканини аниқлаш ҳамда уларга риоя қилиш экан.
Аллоҳ барчамизга тавфиқ, офият ҳамда ушбу муборак ойнинг баракотидан насибадор бўлишимизни насиб қилсин, омин!
#Тафаккур_учун
@MuhammadAkbarAzim