Муҳаммад Акбар Азим 🔻


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Азизлар, саҳифам фойдали деёлмайман. Аниқ бир йўналиш ҳам йўқ. Иншааллоҳ, оз бўлса-да ҳикмат улашишга ҳаракат қиламан.
Шахсийдан боғланиш учун: @Islom_farzandi
Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: +998781503344

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Саранжом-саришта, солиҳа аёлга эга хонадон замонавий таъмирсиз гўзал.

@MuhammadAkbarAzim

177 0 10 27 12

Ахийри топдим-а шу суратларни.

Мендаги тўртта карикатурада мослашиш йўқ.

Баъзида сизга жудаям муносиб йўлдош учрайди (иккинчи суратга қаранг), аммо уни бошқа бир кишида кўнгли бўлишига ёки муносиб бўлмаган биров билан турмуш қуришдан бошқа йўли йўқлиги тақдир эканига кўнишдан бўлак ҳеч нарса қўлингиздан келмайди.

Сўнгра сиз ҳам ит-мушукка меҳр бериб боқадиган бўлиб кетасиз. 😄

@MuhammadAkbarAzim


Репост из: Ҳикмат излаб (Abdurrohman Masad)
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
— لا يوجد من يلائمك تماما
و لن تجد نصفك الاخر
ما لم يكن هناك تنازلات مشتركة…

— Сизга тўлиқ мос келадиган инсон йўқ. Ўзаро муросалар бўлмаса, ўзингизнинг иккинчи ярмингизни топа олмайсиз…

Видеода кўп маъно бор, хулоса ўзингиздан.


Менимча, бунга ечим ўша заҳоти ёки кейин бўлса ҳам ростини айтиб нафсни қийнаш. Киши ёлғон гапириб қўйганини тан олгандан сўнг ўзини яна шу ҳолда кўришни истамайди.


Сизлар ҳам ростини айтсангиз-да ишингиз битадиган ўринда ёлғон гапириб иш битиргач: «тўғрисини айтсам нима бўларди?» — деган савол билан ўзларингизни қийнайсизларми?

Ёлғонни ёмон кўраман, баъзида юқорида ёзганимдек ҳолатга тушиб қоламан, нега ёлғон ишлатганимни англолмайман.


Seni soruyorlar.
Öldü mü diyeyim yoksa dönecek mi?
İkisi de imkânsız değil mi?
Çünkü biliyorum: asla geri dönmezsin.
Ve biliyorsun: sen benim için asla ölmezsin.

• • •

Сизни сўрайдилар.
(Уларга сизни) «Ўлди» дейми ёки «қайтиб келади» дейми?
Иккиси ҳам имконсиз эмасми?
Чунки биламан — сиз ҳеч қачон қайтиб келмайсиз!
Сиз ҳам биласиз — мен учун ҳеч қачон ўлмайсиз!

#Эркин_ўгирма

@MuhammadAkbarAzim


Инсоннинг ичи қон йиғлар экан, юзининг табассум қилиши нақадар ҳам ғалати қобилият-а?!.

Аҳмед Ҳамди Танпинар

@MuhammadAkbarAzim


Кеча бир нарсани ўйлабман, ИИБ ходимлари йилнинг 11 ойида ҳужраларда Қуръони Каримни ёдлаётган болаларни топиш, устозларини жарима ва жазога тортиш билан банд бўлишади.

Лекин, буни қарангки, Рамазон ойи келганда ўша ҳужраларда Қуръони Каримни ўрганиб ёд олган йигитлар масжид меҳробида, ҳалиги ходимлар эса масжид ташқарисида уларни қўриқлаш билан банд бўлади.

Аллоҳ кимларни азиз қилиб юқори кўтариши, кимларни…

Ҳа, майли, тушундингиз-ку, мезонлар бу дунёда ҳам акс этгандек кўриниб қолади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биктуб исмак — Файруз

Кимгадир буни жойлаганим маъқул келмаслиги мумкин, узр, азизлар.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қаранглар, кўнгилга хурсандчилик киритадиган видео олиб келдим. ))

Фаластинлик диндошларимиз биринчи ифторликни қилиш учун Ғаззанинг жанубидаги Рафаҳ шаҳрида тўпланишди.

Ушбу ифторлик Қувайт ташаббуси билан тайёрланган. Шунча азоб-уқубатларга, вайронагарчилик ва озиқ-овқат етишмовчилигига қарамай улар рўза тутишяпти. Аллоҳ улардан ва биздан қабул қилсин, омин!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Азизлар, бир талаба қизнинг контракт тўловида ёрдам керак, имкони бор киши бўлса қарз сифатида олиши ҳамда 2 ойда қайтариши мумкин, иншааллоҳ!

Кўнгилли кишилар ёрдам беришса, нур устига нур. Тўловнинг 1.7 млнини ўтказиб бўлган, яна 3.75 млн қолган.

Унинг карта рақами: 5614681870395153
O. Dilyorakhon


Бу ойнинг баракотидан насибадор бўлишни истаганлар ва бу ишга ҳисса қўшмоқчиларни боғлаб беришга ҳам ҳаракат қиламан.

Улашиш билан ёрдам берсангиз ҳам яхши бўлади, фазилат бўлади.


Сизларда қандай билмадим-у, менда бир ажиб ҳолат такрорланиб туради. У шундайки, бирор нарсани ўзимга тақиқлаб олсам, лекин кейинроқ шу нарсага интилсам, менга ўша ишни қилмасликка белги берилади. Ҳозир сизларга шу айтганларимга кўра икки мисолни ёзаман.

Биринчи воқеа 2023 йилнинг 15 июнида содир бўлганди, мен сира шортик киймайман, тиззамни ёпса-да, болдиримни очиб юришни ўзимга кариҳ санайман (ўтирганда ҳам тиззани ёпса кийиш жоиз). Ўша куни пайшанба эди, мен Тошкентга йўлга чиқмоқчи бўлиб ўзимга янги шим олдим, сотувчи кишидан ётиш учун юпқароқ трико сўрадим. Улар шортик олишни маслаҳат бердилар, оёқларимда тук қалинлашгандан буён фақат бир марта шортик кийганим ёдимда, сотувчи киши тиззангизни ёпади деганлари учун олишга қарор қилдим. Шимни пойчасини калталаш учун чеварга бердим, ўзимнинг бошқа жойда ишим бор эди, шу сабаб шортикни кўтариб юрмай деб чеварга омонат қолдирдим. Ишим битиб Тошкентга олиб кетадиган ҳайдовчи келишига яқин чевархонага бордим, шим тайёр экан, лекин шортик у ерда йўқ эди, чевар аёл шогирдлари билан роса излашди, лекин натижа бўлмади, чиндан ҳеч бир бурчакда йўқ эди, бирор мижоз адашиб олиб кетган деб ўйладим ичимда. Чевар опа топилса олиб қўяман, орада хабар олинг дедилар. Хўп деб хижолат бўлмасликларини тайинлаб чиқиб кетдим — шортик кийишни ўзимга кариҳ санардим, мана, олган шортигимни кийиш насиб этмади, демак, шортик киймасликда бардавом бўлишим керак деб хулоса қилдим.

Иккинчи воқеа бугун содир бўлди. Мен баъзи одатий касалликларда табиий йўллар билан даволанишни афзал кўраман. Масалан, шамоллаш бошланса занжабилли дамлама ичаман, бошим оғриса оғриқ қолдирувчи ичмайман, оғриқнинг сабабини излаб табиий чора кўришга интиламан, буни шифокор Наргиза Қурбон ҳамда муаллимам Дилфуза Комил тавсиясига кўра амалда қўллаб келаман. Бугун ифтордан бир неча соат аввал бошим оғрий бошлади. Баъзида очлик сабаб бошим оғриб қолгандек бўларди, буни ҳам шунга йўйдим. Лекин ифтордан кейин ҳам оғриқ қолмади. Хуфтон намозига яқинлашганда бу оғриқ билан жамоат намозида қатнаша олмайман деб ўйлаб қолдим, онамдан «Бол нол» сўраб ичиб олдим, лекин таъсир қилай демади, оғриқ кучайгандек ҳис этдим, азонга оз қолганди, яна дори ичиб оламан, бу аҳволда хуфтон ҳам, таровиҳ ҳам қийин ўтади деб ўйладим ҳамда «Кюпен» истеъмол қилдим, орадан 10 сония вақт ўтмай қайт қилиб юбордим, дориларни танам қабул қилмади, лекин шу қайт қилганим сабаб оғриқ кетмаса-да, енгиллади. Озроқ бош оғриқ билан намозни ўқиб олдим.

Охирги марта қачон дори ичганимни унутгандим.

Бошқаларга жоиз бўлса-да, ўзим учун қўйган баъзи тақиқларимдан гоҳида четга чиқадиган бўлсам, Аллоҳ таоло тарафидан эски қароримда қатъий бўлишимга бир белги берилар экан. Мендан талаб қилинадигани эса — ўша қарорларим тўғри эканини аниқлаш ҳамда уларга риоя қилиш экан.

Аллоҳ барчамизга тавфиқ, офият ҳамда ушбу муборак ойнинг баракотидан насибадор бўлишимизни насиб қилсин, омин!

#Тафаккур_учун

@MuhammadAkbarAzim


Рамазон келяпти деб севиниш иймондандир.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу

@MuhammadAkbarAzim


Ўз жонига зулм қилганлар:
• сени (ўзидан) йироқлатган кишига ҳам яқинлашаверишинг, яъни суймаганга ҳам суйкалаверишинг;
• сени ҳурмат қилмайдиган кишига ҳам тавозе қилаверишинг;
• танимаган одамингнинг мақтовини ҳам қабул қилаверишинг.

@MuhammadAkbarAzim


Репост из: G'iyosiddin Yusuf | blog
Farzandingiz siz bilan gaplashishni, muammolarini bo‘lishishni istasa, hamma ishni to‘xtating va uni tinglang. Bundan ko'ra muhimroq narsa yo‘q!

#tarbiya

Kirill | Lotin


Инсонлардан ҳеч нарса кутманг. Гўзал нарсалар доим Аллоҳдан келади.

@MuhammadAkbarAzim


Репост из: Муҳаммад Акбар Азим 🔻
لا جدوى من الاعتذار على قلب مكسور!الزهرة المزروعة في القبر لا تقيم الموتى

Қалб сингандан сўнг узр сўрашнинг фойдаси йўқ. Қабрга экилган гул ўликни тирилтирмайди!

Ҳусайн Жамолиддин таржимаси

@MuhammadAkbarAzim


Тароватли табассум оппоқ тишларга эмас, балки оқ қалбларга муҳтож. Дунёдаги энг чиройли табассум болаларнинг табассумидир. Чунки улар гўштингни еб сўнгра сенга табассум қиладиган тишларга эга эмаслар.

Адҳам Шарқовий

@MuhammadAkbarAzim


Репост из: Abdulqodir Samarqandiy
СИНМАНГ
Сизни энг муҳтож пайтингизда ташлаб кетишган бўлса ҳеч ҳам ғам чекманг…
Ишонинг, улардан қанчалик эрта умид узсангиз, шунчалар унинг ўрнини тўлдириш осон бўлади.
Тўғри, йўлнинг ўртасидаги хиёнат оғриқли, аммо бу хиёнат йўлнинг охирида бўлса бу аниқ ўлимдир.

Агар ҳали тирик бўлсангиз ўзингни айбламанг, уларнинг хиёнатига сабаб изламанг. Хоинга хиёнат қилиши учун ҳеч қандай сабаб керак эмас.
У олдиндан ўзи хиёнаткор бўлган.
Фақатгина хиёнат қилиш фурсатини кутган холос…

“Нега улар ўзгариб қолди?” деб сўраманг. Улар аввалдан шунақа бўлишган. Кунлар одамни ўзгартирмайди, аммо куни келиб уларнинг ҳақиқий юзини фош қилади…

Қадимда боболаримиз: “Ёлғонни фош қиладиган энг яхши қурол кунлардир!”, дейишган. Мана ниҳоят ниқоблар тушди, ҳақиқий қиёфалар кўринди сизга…


Масалага бошқа бурчакдан назар солинг. Улар сизни ташлаб кетиб аслида сизга қандай яшашни, аввал Аллоҳга сўнгра эса ўз қўлингизга таяниб қийинчиликлар билан қандай курашишни ўргатишди…

Ишончим комил, сиз ютқазганингиз йўқ. Сиз уларни сизни чўкишдан сақлаб қоладиган нажоткор деб ўйлаган эдингиз. Улар эса аслида оддий сомон эдилар холос…

Инсонлардан келган алам сизни Аллоҳга яқинлаштиради.
Шундай экан, ўзингизни йиғиштириб олинг ва йўлда давом этинг. Қуръон ўқиб, қалбингизни секин-аста қайта тикланг…

Буюкларимиздан таскин топинг.
Агар алам чоҳига ташлансангиз Юсуф алайҳиссалом ҳам ўзининг ака-укалари томонидан чоҳга ташланганини эсланг…

Майли йиғланг. Йиғлашда айб йўқ. Биз инсонмиз, кўз ёши ила қалб ювилади. Сиздан олдин Яъқуб алайҳис салом ҳам йиғлаган.
Аммо у одамларга эмас, барча дардини Аллоҳга изҳор қилган…

Қийинчиликлар албатта ўтиб кетади.
Марям онамизни эсланг. У: “Кошки мен бу ҳолатга тушмай, аввал ўлиб кетганимда эди!” деган эди. Ўшанда у Пайғамбарни дунёга келтиришини билмас эди. Шоядки сизни аламга солган нарса кейинчалик ҳақиқий саодатингизга айланса…

Дарахт ўтинчининг болтаси зарбасидан нолимайди. Балки унга баланддан ғурур билан қараб туради!
Шунинг учун сиз ҳам нолиманг. Чунки сизни йиқитмоқчи бўлган одам сизнинг оғриқли нолангиздан хурсанд бўлади. Унга бундай ҳаловатни тақдим қила кўрманг…

Дарахт тўфон ундан бир шохни узиб кетса йиғламайди. Бор-йўғи ярасини боғлаб сабр қилиб туради. Кўклам фаслини кутади ва яна янгитдан шох чиқариб гуллайди…

Ҳаёт ҳам худди шундай.
Йўқотган нарсангиз балки қайтиб келмас, аммо сиз ундан яхшироғини топишингиз мумкин…

Шундай экан, ярангизни боғлаб баҳорингизни кутинг. Баҳорда янги шох чиқаринг. Янгидан ўзингизга муносиб тарзда гулланг…!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

468 0 5 21 11
Показано 20 последних публикаций.