* * *
Кулиб қўй...
Мафтункор кулгинг бор,
Кулгингла жонга жон уласанг,
Ёқимли, сеҳрли, жарангдор,
Сен жуда чиройли куласан!
Юзингда бахт юрар айланиб,
Ухлайди кулгичга жойланиб,
Гоҳ ҳандон, гоҳида ўйланиб,
Сен жуда чиройли куласан!
Тишларинг дур мисол ярақлаб,
Қуёшлар кетгандек чарақлаб,
Гоҳ сокин, гоҳида шарақлаб,
Сен жуда чиройли куласан!
Диллардан ғуборни аритиб,
Кимлардир ранжитса ауф этиб,
Дунёни кетаман унутиб,
Сен жуда чиройли куласан!
Қон томиб қирмизи лабингдан,
Жонингдан, оҳ сени жонингдан,
Кетолмай қоламан ёнигдан,
Сен жуда чиройли куласан!
Бир кўрган яна бир кўрсам дер,
Қошингда бир умр қолсам дер,
Ўлсамам, ишқингда ўлсам дер,
Сен жуда чиройли куласан!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati
Кулиб қўй...
Мафтункор кулгинг бор,
Кулгингла жонга жон уласанг,
Ёқимли, сеҳрли, жарангдор,
Сен жуда чиройли куласан!
Юзингда бахт юрар айланиб,
Ухлайди кулгичга жойланиб,
Гоҳ ҳандон, гоҳида ўйланиб,
Сен жуда чиройли куласан!
Тишларинг дур мисол ярақлаб,
Қуёшлар кетгандек чарақлаб,
Гоҳ сокин, гоҳида шарақлаб,
Сен жуда чиройли куласан!
Диллардан ғуборни аритиб,
Кимлардир ранжитса ауф этиб,
Дунёни кетаман унутиб,
Сен жуда чиройли куласан!
Қон томиб қирмизи лабингдан,
Жонингдан, оҳ сени жонингдан,
Кетолмай қоламан ёнигдан,
Сен жуда чиройли куласан!
Бир кўрган яна бир кўрсам дер,
Қошингда бир умр қолсам дер,
Ўлсамам, ишқингда ўлсам дер,
Сен жуда чиройли куласан!
Малика Тавфиқ
@Malika_Salimova_sheriyati