Ғафлат ботқоғига ботган ўликдир,
Ўз юртида қулдай ётган ўликдир,
Жонин асраб, юртин сотган ўликдир,
Ўз юртим деб ўлганларга ўлим йўқ.
Эрксизларнинг қалби бурда-бурдадир,
Эрксиз одам доим очиқ гўрдадир,
Эрксиз одам гўё тирик мурдадир,
Ўз эрким деб ўлганларга ўлим йўқ.
Босқинчига тилин сотганлар ўлик,
Босқинчига дилин сотганлар ўлик,
Босқинчига элин сотганлар ўлик,
Ўз элим деб ўлганларга ўлим йўқ...
Анвар Обиджон
Ўз юртида қулдай ётган ўликдир,
Жонин асраб, юртин сотган ўликдир,
Ўз юртим деб ўлганларга ўлим йўқ.
Эрксизларнинг қалби бурда-бурдадир,
Эрксиз одам доим очиқ гўрдадир,
Эрксиз одам гўё тирик мурдадир,
Ўз эрким деб ўлганларга ўлим йўқ.
Босқинчига тилин сотганлар ўлик,
Босқинчига дилин сотганлар ўлик,
Босқинчига элин сотганлар ўлик,
Ўз элим деб ўлганларга ўлим йўқ...
Анвар Обиджон