15#
***
—Демак, рост экан,-деди шунча пайтдан буён гапларимни индамай тинглаб ётган бувим.
Ҳамма баравар бувимга қаради. Бувим эса ҳорғин овозда давом этди:
—Қудам—Хосиятнинг қайнонаси жиянимга туҳмат қилиб эридан ажратишди, ўғриликда айблаб деганди. Ўша бечоралар ҳам куйган экан-да. Ўғрилик ҳам касаллик каби насл суради, дерди бобом, -кейин йиғламсиради, -Икки ўртада Хосиятимга қийин бўлди, номардлар шунча кун бўлди, бир юбормади-я боламни, -бувим энди ростмана йиғлай бошлади.
Дадам бувимни юпатиб:
—Ойи, ҳозир соғлиғингизни ўйланг, Хосиятдан ўзим хабар оламан, -деди. Кейин дастурхон попугини ўйнаб ўтирган аммамга юзланди:
—Сизниям анча овора қилдик-а, опа. Бугун уйга ўтаман... Бу аёл билан яшаб бўлмайди, яхшиям загсмиз йўқ экан. Паспорти йўқолгани хайрли бўлган экан. Тезроқ жавобини бериб, ойимни уйга олиб кетаман, -деди.
—Нега овора бўламан, онам соғ бўлсалар бўлди, ука. Қиз бўлиб бир хизматларини қилибманми, эгниларига оҳорли кийдирибманми, шунча йил ҳамманинг кўнглига қараб, кўзига қараб яшадим..., -аммам шоша -пиша кўз ёшини кафтининг орқаси билан сидириб, жилмайди:
—Ўзинг ҳам уч йил деганда уйимга келдинг, болаларнинг суннат тўйида келгандинг, ука йўқлаб тур... Ортимда тоғдай отам бўлмаса ҳам, қирдай укам борлигини сездириб тур.
Тоғам аммамнинг елкасидан қучди:
—Сиздан кўнглим тўқ, мана, рўзғорингиз бут, тинч -хотиржам ўтирибсиз, -деди.
Бувим бурнини тортди, қарасам, кутганимдек унсиз йиғлаяпти.
Дадам менга қараб нимадир эсига тушган одамдек шошиб:
—Айтганча, ойи, Бобурни нима қиламиз, Аҳрор Сирдарёга олиб кетай деб, қўймаяпти, сиз нима дейсиз?-деди
Бувим анчадан кейин:
—Ҳайронман, болам, қарай десам аҳволим бу... Салгина яхши бўлсам, анави уйига кетса, ўз уйимга борсам қани эди, -деди.
Дадам кескин бош чайқаб, ҳозир кетишни ўйламанг, сал оёққа туриб олинг, -деган эди ҳамки, дарвоза эшикнинг тарақлагани ортидан Неъмат поччанинг бақириғи эшитилди:
—Падарингга лаънат, ўлиб қоганмисан, онангни биқинига кирволдингми, -аммам эрининг товушини эшитиб ток ургандай сакраб туриб, ҳовлига югурди. Дадамнинг ранги қув ўчиб, ўрнидан туриб кетди. Нима қилишини билмаётган кишидек каловланиб турди-да, бувимнинг кроватининг ёнига тиз чўкиб, бемажол қўлларини ушлаб ўпиб, кўзига суртди. Кейин бўғиқ овозда:
—Онажон, мени кечиринг, ҳозироқ уйга кетамиз, ҳаммасини ҳал қиламан. Сиз бу ерда соғаймайсиз. Мен ахмоқни кечиринг, -деди бувимнинг кўз ёшларини қўллари билан артиб.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi