14#
Дарсим ҳам эсимдан чиқиб, эшик олдида тураведим. Улар мени Шоҳида опа билан келган, деб ўйлабми, унча эътибор беришмасди. Сал нарида турган Фарзона , менимча, ҳеч нарсадан қўрқмаяпти, бемалол томоша қилиб турибди.
Шоҳида опа ҳамон тинчланмас, Ноила опага қараб бўйнини чўзиб бақирарди:
—Менга қара, сен, ҳали туҳмат қилганинг учун жавоб берасан, ярим кечаси менга телефон қилиб давлениямни ошириб, боламни туширдинг, шошмай тур, устингдан ёзиб, қамоқда чиритаман сени, -унинг овози ўша куни Ҳамида бувимга ўшқириб, касал қилган пайтини эсимга солди. Директорнинг баланд товуши унинг овозини ўчирди:
—Мана, кўринг тарбиялаган фарзандингизни, куппа- кундуз куни, болалар жисмоний тарбия дарсига кетганда, бирма-бир ҳаммасининг сумкасини титиб... ана нимадир олиб чўнтагига солди, ана яна биттасидан пул олди, афтидан, мактабимизда ҳар бир хонада камера борлигидан хабари йўқ бу қизнинг, -деди.
Ажабо, Шоҳида опанинг чакаги ўчди. Маъсума Асадовна қатъий қилиб:
—Қонуний чора кўрилади, сизга ҳам фарзандингизга ҳам, -деди.
Мени ўғрининг қариндоши дейишмасин деб, уялганимдан тез -тез юриб синф хонамга кетдим.
Дарсда ўтирибман-у хаёлим Шоҳида опа ва унинг қизида, улар ўғри бўлса, ишқилиб, уйимиздаги буюмларни ўғирлаб кетишмасмикан-а.
Тезроқ қўнғироқ бўлса, эди. Автобусда кетардим. Айтганча, аммам йўл пулига қўшиб ўзимга ҳам пул берган. Буфетдан ширин кулча оламан. Шу хаёллар билан дарсни ҳам якунладим. Қаҳрамон бир ўзим автобусда кетишимга ишонмади. Бекатгача орқамдан борди. Қўлимда аммам ёзиб берган қоғоз. Унда мен кетадиган автобус рақами ва шофёрга кўрсатишим керак бўлган манзил ёзилган. Ва ниҳоят, автобусга чиқиб, анграйиб турган Қаҳрамонга жилмайиб қўл силкидим.
Аммамникига кириб борсам, дадам келибди. Қандай яхши!
Дадам доимгидек мени бағрига босиб, бошимдан ўпди. Аммамнинг уйига бир талай бозорлик қилиб келибди.
Бувим анча дуо қилди. Дадам қандайдир пўрим кийинган, тавба, атир ҳам сепиб олибди.
Доим мактабдан бирор янгилик айтиб келсам, бувим "гап ташима, уйдаги гап уйда, кўчадаги гап кўчада қолсин" деб койир эди. Аммо нима қилай бугун кўрганларимни айтмасам ичимга сиғдира олмаяпман.
Дадам ўқишларимни суриштириб бўлиши билан шартта:
—Дада, буви, Шоҳида опанинг қизи ўғри экан. Бугун мактабга директор чақиртирибди, ўзим кўрдим, -негадир бу сафар улар мени койимай диққат билан эшитишаётганини кўриб давом этдим, -Синфдошларини пулини ўғирлабди, камерага тушиб қолибди. Кейин Шоҳида опа математика устознинг сочини юлди, боламни туширдинг деб, тавба боласи ёнида турувди, -шу гапим, айниқса, уларни лол қолдирди, шекилли бир-бирларига қараб, яна менинг оғзимга тикилишди.
Шунча одам оғзимга тикилиб турганидан илҳомланиб кетдимми, билмайман қаердан шунча журъат, дадамга қараб:
—Дада, тезроқ уларни ҳайдайлик, яна бизнинг нарсаларимизни ҳам ўғирлаб кетмасин, -дедим.
Давоми бор.
https://t.me/Mahbuba_Bahodir_qizi