MAHALLA HUJJATI | МАҲАЛЛА ҲУЖЖАТИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


MAHALLA TIZIMIGA OID QABUL QILINGAN FARMON, QONUN, QARORLARNING ASLI VA ULARGA SHARHLAR BERIB BORILADI.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#қарор

Энди бўш турган яйловлар ҳам назоратга олинади

Ҳукумат қарори билан “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унда яйловлардан оқилона фойдаланиш чоралари кўзда тутилган. Жумладан:

—яйловлар алмашиниши ва сувдан фойдаланиш манбаларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан фойдаланиш;

—яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш,

—яйловлар алмашиниши режасига мувофиқ яйловлардан фойдаланиш;

—яйловларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, ерларни бегона ўтлар ва бутасимон дарахтлар қоплашига ҳамда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари билан ифлосланишига йўл қўймаслик.

@Mahalla_hujjati


taqiq.pdf
2.7Мб
#PDF

Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати


@Mahalla_hujjati


#Диққат
#тарқатинг

“Ижтимоий карта” тизимини жорий этиш бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш молиявий агент вазифасини бажарувчи резидент тижорат банклари томонидан амалга оширилади.

Бунда:

➖ барча фуқаролар учун дастлаб электрон ижтимоий карта муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади;

➖ банк картаси шаклидаги ижтимоий карта фуқароларнинг хоҳишига кўра муомалага чиқарилади ва фойдаланиш учун тақдим этилади.

Ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш бўйича аризалар қуйидагилар орқали тақдим этилади:

➖ЯИДХП (my.gov.uz);
➖“Ижтимоий карта” мобил иловаси;
➖“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ҳамда алоҳида ҳолларда ижтимоий ходимлар;
➖молиявий агент.

Ижтимоий картани самарали амалиётга татбиқ этиш ҳамда “Ижтимоий карта” АТ ва мобил илованинг лозим даражада ишлашини таъминлаш мақсадида:

▪️2025 йил 1 январдан бошлаб “Ижтимоий карта” АТ ва мобил иловани техник қўллаб-қувватлаш ижтимоий карта бўйича тўлов хизматларини кўрсатувчи тўлов ташкилотининг туну-кун фаолият кўрсатадиган техник хизмати томонидан амалга оширилади;

▪️ 2025 йил 1 февралдан ижтимоий картани муомалага чиқариш ва фойдаланиш учун тақдим этиш масалалари бўйича Агентликнинг ахборот-маълумотнома хизматларини кўрсатувчи “1070” қисқа рақамли ва туну-кун фаолият кўрсатадиган хизмати (“Ишонч телефони”) фаолияти тест режимида йўлга қўйилади.

@Mahalla_hujjati


#қарор

Ижро органлари қўшимча манбалардан харажат қилиш учун Ҳукумат розилигини олиши шарт

Республика ижро органлари бошқарув ходимларининг иш ҳақларини ошириш, маҳаллий бюджет қўшимча манбаларидан, республика идораларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан хизмат автомобили, қимматбаҳо мебель ва офис жиҳозлари харид қилиш бўйича таклифлар киритиш тақиқланди. Республика идоралари мабодо бундай буюмларни харид қилмоқчи бўлса, ҳукумат розилигини олиши керак бўлади - президент қарори.

@Mahalla_Raisi


Mahalla yettiligi VM-801 Qaror.pdf
1.6Мб
#PDF
#ВМ_қарори

“Маҳалла еттилиги” ижтимоий профилактика билан шуғулланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги қарори билан:

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Қарорга кўра, ИИВ “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага кўмаклашувчи давлат ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратади.

@Mahalla_hujjati


#ВМ_қарор

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан:

2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади:

Бир кВт/соат электр энергияси учун - 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун- 1000 сўм этиб белгиланди.

@Mahalla_hujjati


П_-465 (1).pdf
8.4Мб
“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори матни

Ҳар йили 1 апрелга қадар дала четига экин экмаганлар учун ер солиғи 3 карра ҳисобланади, кредит бериш тўхтатилади, ижарачиларга жарима қўлланади.

@Mahalla_hujjati


Давлат бюджети.pdf
15.3Мб
#PDF
#қонун

«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (иловалари билан)

@Mahalla_hujjati


ПФ-223.pdf
12.1Мб
#PDF

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармони.

@Mahalla_hujjati


«Маҳалла_еттилиги»_тавсияси_асосида_камбағалликдан_чиқариш_дастурига.pdf
1.5Мб
#PDF

Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитлари: тўлиқ маълумот ушбу файлда

@Mahalla_hujjati


Mahalla yettiligi VM-801 Qaror.pdf
1.6Мб
#PDF
#ВМ_қарор

“Маҳалла еттилиги” ижтимоий профилактика билан шуғулланди

Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 30 ноябрдаги қарори билан:

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур низом ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори, шунингдек бошқа давлат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини белгилайди.

Қарорга кўра, ИИВ “маҳалла еттилиги” ва ижтимоий профилактикага кўмаклашувчи давлат ташкилотларига “E-ijtimoiy profilaktika” ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратади.

@Mahalla_hijjati


#қарор

Камбағалликдан фаровонлик сари дастури бўйича, эндиликда нуронийлар ҳам камбағал оилаларга бириктирилади.

@Mahalla_hujjati


Субсидия янги қарори.pdf
3.0Мб
#PDF

Уй-жой, квартира сотиб олиш учун субсидия бериш тартиби ўзгартирилди

Унга кўра,
➖ ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;

➖ ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади.

@Mahalla_hujjati


7183679.pdf
2.1Мб
#PDF

Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.

Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.


@Mahalla_hujjati


7178343.pdf
3.4Мб
#PDF

Пенсияларни тайинлаш ва тўлаш тартиби ўзгартирилди.

@Mahalla_hujjati


Штатлар_сони_янги_ПФ_165.pdf
15.3Мб
#Фармон
#PDF

Штатлар ўзгаришига оид янги Фармон имзоланди

“Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида“ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармон билан:

➖ вазирликлар (21 та), қўмиталар (14 та), агентликлар (26 та) ва инспекцияларнинг (9 та) ягона рўйхати (жами 70 та) тасдиқланди;

➖ республика ижро этувчи ҳокимият органлари жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 53 560 та этиб белгиланди.

Шундан:

➖ давлат бюджети ҳисобидан — 49 105 та;
➖ бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан — 4 455 та.

Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сони 868 та этиб тасдиқланди. Бунда вилоятлар 3 тоифага бўлинган бўлиб (61 тадан 70 тагача штат бирлиги), Тошкент шаҳрига (105 та штат бирлиги) тоифадан ташқари қўшимча штатлар ажратилди.

@Mahalla_hujjati


“Маҳалла_еттилиги_Ипотека”_ВМ_691.pdf
1.5Мб
#қарор
#PDF

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида ажратиладиган ипотека кредити бўйича тартиб тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра:

якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади;

➖ ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг маълум бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаб берилади;

➖ мазкур ипотека кредитлари қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;

➖ мазкур ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.

@Mahalla_hujjati


#қарор

Жамоат транспорти учун ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш устидан назорат кучайтирилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда. Хусусан:

➖ жамоат транспорти учун ажратилган алоҳида йўлакларда фақат жамоат транспорти воситалари ҳаракатланиши мумкин ва бошқа транспорт воситалари ушбу йўлакда ҳаракатланиши тақиқланади. Бундан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари мустасно;

➖ алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда ҳаракатланиши тақиқланган транспорт воситалари ушбу йўлдан фақат ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш мақсадида фойдаланиши мумкин;

➖ бунда улар ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланиши мумкин;

➖ транспорт воситаси мазкур йўлакда ҳаракатланиб келаётган йўналишли транспорт воситаси ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги ва унга йўл бергандан сўнг ёндош ҳудудга кириши ёки чиқишига рухсат этилади.

@Mahalla_hujjati


ПҚ-347.pdf
12.6Мб
#қарор
#PDF

“Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-347 сон Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Давлат меҳнат инспекциясининг ҳам ваколатлари кучайтирилмоқда.

@Mahalla_hujjati


#қарор

Хусусий боғча очиш учун кредит берилади

4 та банк хусусий боғча очиш учун 14 фоиздан бошлаб 10 йил муддатга кредит берадиган бўлди. Икки йил имтиёзли даври ҳам бор.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 604-қарори

@Mahalla_hujjati

Показано 20 последних публикаций.