11 январь – Қўриқхона ва миллий боғлар куни
Миллий боғлар ва қўриқхоналар:
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳасининг устувор мақсадлари сифатида
Атроф муҳит муҳофазаси, хусусан табиатнининг ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ландшафтларни муҳофаза қилиш ва ва улар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш мақсадида бутун дунё ҳамжамияти қаторида мамлакатимизда ҳам 11 январь – “Қўриқхона ва миллий боғлар куни” муҳим экологик сана сифатида кенг нишонланади. Халқаро ҳуқуқ нормаларга кўра, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш, уларни бошқариш ва бутлигини сақлаш ҳамда самарали фаолият юритишини таъминлаш хар бир давлатнинг биринчи даражали вазифаси сифатида эътироф этилган.
Сўнгги йилларда республикада ўзига хос, ноёб, қимматли табиий объектларни ва мажмуаларни, ўсимликларнинг ва ҳайвонларнинг ирсий фондини сақлаб қолиш, шунингдек, табиий жараёнларни ўрганиш, экологик таълим ва тарбияни такомиллаштириш мақсадида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини яратиш ва ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон даврида табиатни муҳофаза этишга йўналтирилган ушбу тоифали табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш ва ривожлантириш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш бўйича муносабатларни тартибга солувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асослар яратилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Муҳофаза этиладиган табииий ҳудудлар тўғрисида”ги Қонуни мазкур ҳудудларни ташкил этиш, бошқариш ва кенгайтириш билан боғлиқ ҳуқуқий асосларни белгилаб бермоқда. Қонун талабларига асосан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг янги турлари - ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ноёб ва йўқолиб бораётган турларини, бошқа табиий объектлар ва мажмуаларни сақлаб қолиш ва қайта тиклашга, шунингдек, экологик муҳитни яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашга кўмаклашадиган давлат биосфера резерватлари, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналар яратилди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тизимини 7 та давлат қўриқхоналари, 2 та давлат биосфера резервати, 12 та миллий табиат боғи, 12 та давлат буюртма қўриқхоналари, 6 та табиат ёдгорликлари, 3 та ёввойи ҳайвонларни кўпайтириш бўйича питомниклар, республика ҳудудида мавжуд бўлган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ташкил этади. Шунингдек, ушбу рўйхатдан “Рамсар” конвенциясининг халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқ ҳудудлари рўйхатига киритилди Денгизкўл (2001), Айдар-Арнасой кўллар тизими (2008), Тўдакўл ва Қуймазор сув омборлари (2020) ҳамда Судочье кўллар тизими (2023) жой эгаллаган.
2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясида ушбу мақомга эга ҳудудларни ривожлантириш асосий стратегик йўналишлардан бири сифатида қайд этилган. Концепция доирасида мамлакатимизда олиб борилган ушбу янгича ёндашувлар натижасида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдони 2024 йилда мамлакат умумий майдонининг 14,08 фоизига етказилди, ваҳоланки ушбу кўрсаткич 2017 йилда 5,2 фоизни ташкил этган эди.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили давлат дастури лойиҳасининг 68-мақсади 12-бандида яйловларнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига бой бўлган истиқболли ҳудудларига муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар мақомини бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Албатта, ушбу муҳим хужжат авваломбор муҳофаҳа этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кўпайиши баробарида мамлакатимизда иқлим ўзгаришлари шароитида биологик хилма-хиллик барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.