Энг гўзал нарса....
Машхур бир рассом, кунларнинг бирида дунёнинг энг гўзал нарсасини чизишга қарор қилди. Бунинг учун дунёнинг энг гўзал нарса нима бўлиши мумкинлиги хақида билим тўплаш учун катта бир саёхатга чиқди.
Қишлоқ кўчалиридан кетаркан, бели букулган кекса бир одам йўл чеккасидаўтирганини кўрди. Ёнига бориб ундан дунёдаги энг гўзал нарса нима бўлиши мумкунлиги хақида сўради. Чол хеч иккиланмасдан:“Имон!” деди. Сўнгра, бир гузардан ўтаркан, тўй учун тўпланган оломон қаршисидан чиқиб қолди. Оломон орасидаги ёш келинга: “Сизнингча дунёнинг энг гўзал нарсаси нима?” дея сўради. Келин куёвнинг кўзларини ичига қараб: “Агар дунёдаги энг гўзал нарса бўлса, у хам севги бўлиши керак!” деди.
Рассом йўлини давом этди. Бир чанг кўчадан ўтаркан, урушдан қайтаётган хорғин бир аскарга дуч келди. Айни саволни ундан хам сўради. Аскар: “Дунёдаги энг гўзал нарса бу тинчликдир” дея жавоб берди. Рассом дунёдаги энг гўзал нарсалар имон, севги ва тинчлик бўлса буларнинг хаммасини бир расмда қандай ифодалай оламан дея ўйлай-ўйлай уйига қайтиб келди. Уйининг эшигидан уйига кириши биланоқ дунёнинг энг гўзал манзараси доимо қаршисида бўлганини тушуниб етди. Болаларининг масъум қарашларида имон, аёлининг кўзларида севги, уйида эса тинчлик хукм сурарди. Булардан олган илхоми билан рассом дунёнинг энг гўзал нарсасини чизишга киришди. Ва расм битиши билан, асарга шундай ном берди:
Менинг оилам . . . ! ! !
Зебунисо Аҳмедова
Диққат!
Ораларинизда кимдадир расм чизиш фикри пайдо бўлган бўлса, инсон суратини чизманг, бу ИСЛОМ динида қаттиқ қораланади.
#Kutubxonachidan
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📖 @Kutubxona 📚
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
📚 @Kitoblar_ulashamiz_1 📖