душман лашкари бостириб келганида, ўз вазири Амир Дарвеш Муҳаммад маслаҳати билан Бобур нақишбандия тариқати муршидлари руҳу арвоҳларига жами девон мулозимларини тоат-ибодат билан мурожаат қилишларини буюрган экан.
Хуллас, бундан огоҳ бўлган Махдуми Аъзам гўё ўз ғайри оддий қобилияти билан душманнинг икки юз минглик лашкарини заифликка (ривоятларга кўра катта қўшин лашкарини ўртага олиб, нобудлик ҳолига келтирган экан) ва учратган экан. Бобур Мирзо фурсатдан фойдаланиб, душманни қириб ташлаган экан. Уруш Бобур ғалабаси билан тугагандан сўнг у Даҳбедга - Маҳдуми Аъзам олдига кўп инъомлар билан ўз махсус кишисини (Амир Қўзини) юборди ва унга икки рубоий битиб, Махдуми Аъзам қўлига топширишни буюради ва рубоийнинг бири қуйидагилар:
Нафс ҳавосин дебон ҳар қайдаким юргандамиз,
Дилда доим изтироб, дил олдида шармандамиз.
Бир назар бул хастадил мухлисларинга ташлаким,
Хожагони қўйган эрдик, Хожагига бандамиз.
Шундан кейин Бобур подшоҳнинг Махдуми Аъзамга эътиқоди янада кучаяди, ўз навбатида Хожаги Аҳмад ҳам Бобурни навозишлар қилади, унга бағишлаб “Бобурия” номли рисола битади. Афсуски Бобур Мирзо Махдуми Аъзамдан ўн икки йил олдин вафот этади. ( Бобур вафоти 1530 йил, Махдуми Аъзам-1542 йил, яъни у Бобурдан 22 ёш катта эди).
Дарҳақиқат, Махдуми Аъзамнинг ҳам Бобурга ҳурмати баланд бўлиб, унга бағишлаб ёзилган “Бобурия” номли рисоласи Бобур жўнатган номасига жавоб бўлиб, унда Хожа Аҳрорнинг “Рисолаи Волидия” асари ҳақида мулоҳазалар баён этилган.
Муҳаммадхон АКРАМОВ.
@Kosonsoymuzeyi