Репост из: Исломий Канал
#Alloh_Qayerda
🌸Ҳадислардан далиллар🌸
Аллоҳ зоти билан само юқорисида эканлигига баъзи ҳадиси шарифлардан ҳужжатлар:👇👇👇
1. Муовия ибнул Ҳакам ас-Суламий розияллоҳу анҳудан, шундай деди: “Менда Ухуд ва Жавания тарафларида қўйларимни боқадиган бир жория бор эди. Бир куни унинг олдига бориб қарасам, боқаётган қўйларидан бирини бўри ебди. Мен ҳам одам болаларидан бўлганим боис ғазабландим ва жорияга бир шапалоқ тушурдим. Сўнгра Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келганимда (жория билан бўлган воқеа хабарини бердим), буни менга гуноҳ деб санадилар. Мен: Йа, Росулуллоҳ жорияни озод қилайинми? – дедим. Ул зот уни ҳузурларига келтиришни буюрдилар ва келганидан сўнг жорияга қараб: Аллоҳ қаерда? – деб сўрадилар. Жория: САМО ЮҚОРИСИДА, – деди. Ул зот яна: Мен кимман? – дедилар. Жория: Сен Аллоҳнинг Росулисан – деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: Буни озод қилгин, чунки у мўминадир! – дедилар”.
Муслим – 537,
Абу Довуд – 930,
Бухорий «Жуз»ида – 64,
Насоий – 3/15,
Аҳмад – 5/447,
Байхақий – 7/387,
Ибну Хузайма «Тавхид» – 121,
Абу Саид ад-Доримий «Радд аълал Жаҳмия» – 271,
Ибну Аби Шайба «Имон» – 84,
Ибну Аби Асим «Сунан» – 489,
Байхақий «Ас-сама» – 422, Абу
Ханифа «Муснад» – 3 да ривоят қилганлар
Муҳаммад Абу Саид ал-Ярбузий ушбу ҳадисдан қуйидаги хулосаларни чиқаради:
А) «Аллоҳ қаерда?» саволининг жоизлиги;
Б) Сўралган одам бу саволга мусбат (тасдиқ) маънода «само юқорисида» дейиш вожиблиги;
В) Жавобнинг мусбатлигига биноан, мўмина сифати берилганини баёни;
Яъни, бу ҳадис исталган кишига бу мавзуда унинг эътиқодини билиш учун «Аллоҳ қаерда?» саволини бериш мумкинлигига далолат қилиб, жавобига албатта «само юқорисида» дейиш кераклигини баён қилади. Шунингдек, бу саволга фақат мусбат жавоб берганга, мўмин дейиш кераклигини кўрсатади.
Абу Саид ад-Доримий роҳимаҳуллоҳ «Ар-Радду аълал Жаҳмия» асарида шундай дейди: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларида Зоти илоҳийни САМО ЮҚОРИСИДА эканлигини билмаганнинг мўмин эмаслигига далолат бордир. Кўриляпдики, бу ерда Аллоҳ азза ва жаллани само юқорисида эканлигини билган бу жориянинг мусбат жавоби, иймоннинг мезони сифатида қўлланилгандир. Айни пайтда «Аллоҳ ҳамма ерда» деб Аҳли Суннатдан ажралган залолат фирқасига (яъни, жаҳмияларга) Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларида раддия бордир. Агар Субҳанаҳу ва таъало Зоти билан само юқорисида бўлгани каби, ер юзида бўлганида эди, албатта ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам жориянинг нотўғри жавобини тўғирлаб қўйган бўлар эдилар”.
«Ар-Радду аълал Жаҳмия», 271– бет.
2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у шундай деди: Зайнаб бинту Жахш розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа завжалари ёнида шундай фахрланар эдилар: “Сизларни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан оила аҳлларингиз никоҳлаган бўлса, мени ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАН Аллоҳнинг Ўзи никоҳлади”.
Бухорий – 7420,
Термизий – 3213,
Аҳмад – 3/2,
ибну Саъад – 103,
Насоий - 2/76
да ривоят қилганлар.
3. Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан, шундай деди: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Аллоҳ азза ва жалла махлуқотларини яратгандан сўнг, Ўз ҳузурида АРШНИНГ УСТИГА: «Раҳматим ғазабимдан ўтиб кетди» – деб ёзди”.
Бухорий – 7422,
Аҳмад – 2/25 да ривоят қилганлар.
👇👇👇👇👇👇👇