Исломий Канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти)

📖 @Mahsus_Fayl
@ISLOMIY_KANALBOT

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти)


📖 @Mahsus_Fayl

https://t.me/Nusrat_Media

@ISLOMIY_KANALBOT

Bu botimiz ishlamaydi u yerga yozmang savollaringiz boʻlsa murojat qilishingiz mumkin
#Shaxsiy savollarga javob berilmaydi

@At_Tauhidin


📌Имом Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Илм олти сабабдан маҳрум бўлинади.
• Совол бермаслик;
• Эътиборсизлик билан тингламоқ;
• Ёд олмаслик;
• Илмни тарқатмаслик;
• Унга мувофиқ амал қилмаслик;
• Нотўғри тушунмоқлик билан".

«Мифтах Дарис-Саъада»,1/172📚


📌Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Агар мусулмонларда заифлик бўлса ёки улар заиф бўлсалар, душманлари эса улар устида устунликка эга бўлсалар, бу уларнинг гуноҳлари сабабидандир».

«Жавобус саҳиҳ» 6/450.📚


( قُلْ هَٰذِهِ سَبِيلِي أَدْعُو إِلَى اللَّهِ ۚ عَلَىٰ بَصِيرَةٍ أَنَا وَمَنِ اتَّبَعَنِي ۖ وَسُبْحَانَ اللَّهِ وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ )

يوسف (108) Yusuf

Сен: «Бу–менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга билиб–ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт. (Яъни, биз йўлимизнинг тўғри эканини аниқ билиб, ишониб туриб чақирамиз. Бизга Аллоҳ таоло ҳидоят ва нур бергандир. Биз бу йўлдан ишонч ва билим ила юрамиз, унга бошқаларни ҳам чақирамиз.)


( وَلَا تَتَّخِذُوا أَيْمَانَكُمْ دَخَلًا بَيْنَكُمْ فَتَزِلَّ قَدَمٌ بَعْدَ ثُبُوتِهَا وَتَذُوقُوا السُّوءَ بِمَا صَدَدتُّمْ عَن سَبِيلِ اللَّهِ ۖ وَلَكُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ )

النحل (94) An-Nahl

Қасамларингизни орангизда алдов воситаси қилиб олманг. Бас, қадам собит бўлганидан сўнг тоймасин ва Аллоҳнинг йўлидан тўсганингиз учун ёмонликни татиб юрманг. Сизга улкан азоб бўлмасин.


( وَقُلْ جَاءَ الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ ۚ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا )

الإسراء (81) Al-Israa

Ва: «Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлгувчидир», дегин.


Ҳикмат боши Аллоҳдан қу‌рқувдир», деганлар.

Қалбида Аллоҳдан қу‌рқуви бу‌либ, ҳикмат эгаси бу‌лган киши ҳеч қачон Ислом дуне‌си уламолари "Ножия фирқаси", деб ижмоъ қилган, аҳли суннат вал жамоатга қарши чиқиб, янги фирқалар тузмаи‌ди, бошқа фирқаларга эргашмаи‌ди. Зеро Имом Термизии‌ ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам:

  «Аллоҳ таоло менинг умматимни залолатга жамламаи‌ди. Аллоҳнинг қудрат қу‌ли жамоатдадир. Кимки жамоатдан ажралса, мусулмонлар жамоасидан ажралиб жаҳаннамга киради», деганлар.


Шофиъии‌ раҳимаҳуллоҳдан Қуръондан ижмоъул умматга далил ку‌рсатинг, деи‌ишганда, у киши бунга "Му‌ъминлар и‌у‌лидан у‌згасига эргашса" ояти каримаси далил бу‌лишини айтдилар. Буни тушуниш учун инсонда ақл билан бирга фаҳм ҳам бу‌лиши керак. Шунинг учун ҳам

       

    Расулуллоҳ саллаллоҳу алаи‌ҳи ва саллам "Парвардигоро! Менга илмни зие‌да қилиш билан бирга фаҳм ҳам бер", деб дуо қилишимизни буюрганлар. Илми бу‌лгани билан фаҳм-ҳикмат берилмаса бундан е‌мони и‌у‌қ, чунки

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 269-оятида: «У у‌зи хоҳлаган кишиларга ҳикмат (фои‌дали илм) беради. Кимга ҳикмат берилган бу‌лса, демак, унга ку‌п яхшилик берилибди. Бундан фақат оқил кишиларгина эслатма олурлар», деб марҳамат қилган.


Кимда-ким ҳидоят унга аниқ бу‌лгандан кейин Пайғамбарга мухолифлик қилса, му‌'ъминлар йу‌'лидан у‌згасига эргашса, Биз уни у‌зи кетаётган йу‌лига қу‌и‌иб берамиз ва (охиратда) уни жаҳаннамда тоблаи‌миз. Нақадар нохуш жои‌ у!», деган.Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 115-оятида:




Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu✍

Hidoyatga ergashganlarga Allohning salomi va rahmati boʻlsin! Amin ajmain



Ushbu gruhni ochishimizdan maqsad İnsonlarga haqni haq qilib Botilni botil qilib kursatishlik.
Kanal vaqtincha toʻxtab qolganligi sababli ayrim munofiq najaz kazzoblarning sotqinligi va Toğut itlarini dinga tazyiqlari sababli toʻxtatilgan edi In sha Alloh endi Robbim azza va Ja'lla Qurʼoni Karimda aytganidek☝🏻

(Baqara - 42)

Haqni botilga aralashtirmang va o'zingiz bilib turib haqni berkitmang....

1⃣ Haq bilan botilni aralashtirish.
2⃣ Haqni yashirish.

Chunki ahli ilmlarni vojibi Haqni ajratishlik va uni izhor qilishlikdur. Insonlar to'g'ri yo'lga yursin va adashganlar qaytishligi uchun. Kimki shu ishni qilsa, Rosulullohni do'stlaridandur.

Kimki haq bilan botilni aralashtirsa, yoki haq bilan botilni ajratmasa, haqni bilib turib yashirsa, bas u "JAHANNAM" davatchisidur. Chunki insonlar faqat o'zlarining olimlariga ergashadilar.

Unday bo'lsa Saqol qo'yma, Qizlar maktabga ishtonsiz keling deb Allohni farzini yashirayotgan domlalarni holigaaa...))

Hidoyat va tavfiq Allohdandur.

Biz faqat sababchilarmiz.

Allohni nomi bilan boshlaymiz.

بسم االله الرحمن الرحيم



#Ali_AbuHamza

https://t.me/Nusrat_Media

Исломий Канал
Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти)


📖 @Mahsus_Fayl

@ISLOMIY_KANALBOT
https://t.me/Nusrat_Media




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Muammo Xaqni tanishlikda emas
Balki Natijalar qanday boʻlmasin
Xaqni soʻzlashlikdadur.

@IsLomiy_KanaL


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳнинг оналарига мактуби
«...Қадрли онажон, сизга яқин бўлиш, менга дунё ишларидан кўра афзалроқ...»

«ал-Уқъуд», 258
.

@IsLomiy_Kanal


🌹

Якун

Бизга мантиқан гўзал, ақлга тўғри келган нарсага эмас, балки Қуръон ва Суннат матнларига тўла-тўкис таслим бўлиш буюрилгандир. Шундай кишиларнигина Аллоҳ ҳақиқий мўмин деб номлаган.
Бу ҳақда амирул муъминин Али бин Аби Толиб розияллоҳу анҳу:
«Агар Дин ақлга мос бўлганда эди, маҳсининг тагини масҳ қилиш, устини масҳ қилишдан кўра тўғрироқ бўлар эди. Аммо мен Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсиларининг устига масҳ қилаётганларини кўрдим» – деганлар
Ибн Аби Шайба «ал-Мусаннаф» да ривоят қилган.

Мана шундан кўринадики, масъул бўлган нарсамиз шуки: диний ва хоссатан ақидавий масалаларни ақлимизга мослаш эмас, балки қандай келган бўлса шундайлигича қабул қилиб, иймон келтиришликдир. Унинг «келиши» эса, фақат биздан аввалгилар – салафларимиз бўлган саҳобийлар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар орқалигина бўлади. Шунинг учун ҳам, Қуръон ва Суннатни тушунишликда уларга эргашган одам дунё-ю охиратда нажот топади. У ҳам бўлса, бу дунёда ҳужжатни қоим қилганлигидан қалбининг хотиржамлиги, охиратда эса ўша эргашган зотлар билан Жаннатда Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бирга бўлишидир.
Далилларнинг жуда кўплиги боис, уларнинг ҳаммасини зикр қилишни иложи бўлмади. Лекин юқорида келган далиллар соғлом ақл эгалари учун кифоя қилади деган умиддамиз.

Мавзуни Аллоҳнинг ушбу сўзлари билан якунламоқчимиз:

وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (105)

Сизларга яна аниқ ҳужжатлар келганидан кейин фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.
(Оли-Имрон сураси, 105–оят)


وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا (115)
Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра уни жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!
(Нисо сураси, 115– оят)


إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (51)

Албатта Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқликдир. Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир.
(Ан Нур сураси, 51– оят)


@IsLomiy_KanaL




👆👆👆👆
10.   Муқотил ибн Хаййон роҳимаҳуллоҳ «Уч кишининг ўзаро шивир- шивирлари бўлса, албатта У Зот уларнинг тўртинчисидир...» ояти ҳақида сўралди. Ул зот: «У АРШИНИНГ УСТИДАДИР, илми билан улар билан биргадир» – деб жавоб берди.
Абу Довуд «Масаил» – 263, Аҳмад «Сунна»да, Ожуррий «Шария»да – 289, Байхақий «Асма»да – 430 да ривоят қилдилар.

11.   Маъдан шундай деди: Мен Суфён ас-Саврий роҳимаҳуллоҳдан Субҳанаҳу ва таъалонинг «Қаерда бўлсангиз ҳам, У сиз билан биргадир» ояти каримаси ҳақида сўрадим. Ул зот: «У илми билан биргадир» –деб жавоб берди.
Абдуллоҳ ибну Аҳмад «Сунна» – 72, Ожуррий «Шария» – 289 да ривоят қилганлар
.


Бошқа олимларнинг қовлларидан нақллар:

1.   Содақа роҳимаҳуллоҳ, Сулаймон ат-Таймий роҳимаҳуллоҳнинг: «Агарда мендан “АЛЛОҲ ҚАЕРДА” деб сўралса, САМО ЮҚОРИСИДА деб жавоб айтардим» – деганларини эшитганини хабарини берди.
Бухорий «Афъалул Ибад» –71, Захабий «ал-Улувв» – 114 да келтирганлар.

2. Хасан ибну Муҳаммад ал-Хорис роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилади: “Мен ҳам эшитиб турган эдим, Али ибну ал-Мадиний Аҳли Суннат вал Жамоат қовли ҳақида сўралди. Ул зот: «Аҳли Суннат вал Жамоатдагилар шуки, улар охиратда Аллоҳ азза ва жаллани кўришларига, Аллоҳнинг Мусо алайҳиссалом билан сўзлашганига ва ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАГИ АРШИНИНГ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛГАНИГА ишонадилар» – деб, жавоб берди”.
Захабий «ал-Улувв» – 225 да келтирган.


3.   Абул Аббос ас-Сирож шундай нақл қилади: “Қутайб ибну Саид: «Бу айтаётганим, Исломнинг олимларидан бўлган Аҳли Суннат вал Жамоатнинг қовлидир. У ҳам бўлса: Биз РОББИМИЗНИ ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАГИ АРШИНИНГ УСТИДА деб биламиз, бу эса Субханаҳу ва таъалонинг қовли: РАҲМОН АРШИНИНГ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛДИ кабидир » – деганини эшитдим”.
Захабий «ал-Улувв» – 225 да келтирган.

4.   Абу Исхоқ ас-Саълабий шундай нақл қилади: “Авзоий роҳимаҳуллоҳдан Сўнгра АРШИНИНГ УСТИГА ИСТИВА ҚИЛДИ қовли ҳақида сўралди. Ул зот: «Субханаху ва таъало Зоти жалолини сифатлагани каби, АРШИНИНГ УСТИДАДИР» – деб жавоб берди”
Ожуррий «аш-Шария» – 102, Захабий «ал-Улувв» – 122 да ривоят қилганлар.

5.   Али ибнул Хасан роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Абдуллоҳ ибнул Муборакдан: Роббимизни қандай биламиз? – деб сўрадим. Ул зот: «Аллоҳ азза ва жалла маҳлуқотларидан алоҳида бўлган ҳолда, ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОННИНГ УСТИДАГИ АРШИ УЗРАДИР. Биз Жаҳмийларнинг айтгани каби “Аллоҳ мана шу ерда, Ер юзида ҳам”, демаймиз» – дедилар”.
Бухорий «Халқул афъал» – 120, Абу Саид ад-Доримий «Ар-Радду аълал Жаҳмия» – 295, Абдуллоҳ ибну Аҳмад «ас-Сунна» – 25 да ривоят қилганлар. Захабий ҳам буни «ал-Улувв»да тахриж қилган.

6.   Абдурроҳман ибну Аби Хатим роҳимаҳуллоҳ шундай деди: “Саид ибн Амир менга отам (Аби Хатим)нинг шундай деганини хабарини берди: “Ул зот бир кун Жаҳмия ҳақида гапириб: «Уларнинг сўзлари (яъни, “Аллоҳ ҳамма жойдадир” дейишлари) яҳудий ва христианларнинг (шу ҳақдаги) сўзларидан ҳам ёмонроқдир. Зеро, яҳудий ва христианлар ва дин аҳли АЛЛОҲНИНГ САМО ЮҚОРИСИДА эканлигига мусулмонлар билан билиттифоқлар. Улар (яъни, Жаҳмиялар) эса: “Аллоҳ ҳамма жойдадир ва ҳеч бир жойда эмасдир”, деб айтишади» – дедилар.
Бухорий «Халқул афъал» – 120, Захабий «ал-Улувв» – 183 да ривоят қилганлар.

7.   Хоким роҳимаҳуллоҳ Найсабур шаҳрининг аҳли учун жам қилган «Тарих» ва «Улумул ҳадис» китобларида: Абу Жаъфар Муҳаммад ибну Солиҳ ибну Ханий шундай деяётганини эшитдим: “Мен Абу Бакр Муҳаммад ибну Исхоқ ибни Хузайма роҳимаҳуллоҳнинг: «Кимда-ким Субҳанаҳу ва таъалони ЕТТИ ҚАВАТ ОСМОН  УЗРА АРШИ УСТИДА эканлигини айтмаса, у Роббисига куфр келтирибди. Уни қони ҳалол бўлиб, тавба қилиши лозим бўлади, тавба қилса қандай аълодир, давом этса боши кесилади. Жасадининг ҳидидан мусулмонларнинг ва аҳд соҳибларининг азият чекмасликлари учун узоқ бир ерга ташланади. Моли эса ғанимат бўлади. Ҳеч бир мусулмон унга меросхўр бўла олмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мусулмон кофирга ва кофир мусулмонга меросхўр бўла олмайди” деганлари каби, мусулмон кофирга меросхўр бўлмагай», деганини эшитдим” – деб келтиради.
Шайхул Ислом Абу Исмоил ал-Ансорий «Ақидатус-Салаф» – 20, Харавий «Заммул Калом»да, Захабий «ал-Улувв»да – 276 да ривоят қилганлар.


8.   Муҳаммад ибн Юсуф шундай деди: «Кимда-ким Аллоҳ азза ва жаллани АРШНИ УСТИДА эмас деса, кофирдир».
Бухорий «Афалул Ибад» – 128 да ривоят қилган.


9.   Муҳаммад ибну Исмоил ат-Термизий роҳимаҳуллоҳ Нуайм ибн Хаммоднинг: «Кимки Аллоҳни махлуқотига ўхшатса у кофир бўлибди. Аллоҳни Ўз Зотини васф қилган сифатларидан бирини инкор этса ҳам, кофир бўлибди. Зеро, Субҳанаҳу ва таъалонинг Ўз Зотини, Росулининг ўз Роббисини васф қилган сифатларининг ҳеч бирида ташбих йўқдир» – деганини эшитганлигини ривоят қилади.
Захабий «ал-Улувв» – 217 да ривоят қилган
.
👇👇👇👇👇




🌸Имомларининг қовлларидан чиқарилган хулосалар:
1)   Улар ўзларидан аввалги салафларнинг йўлида эканликлари;
2)   Ҳақ бўлган қовл – АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИНГ САМО ЮҚОРИСИДА эканлигига иқрор бўлиш кераклиги;
3)   Аллоҳ азза ва жалланинг бир сифати насс (оят ва хадис) билан келиб исбот бўлгандан кейин, уни рад етиш КУФР эканлиги;
4)   Аллоҳнинг исм ва сифатлари ҳақидаги илм ақл билан, ё кўриш билан ё фикрлаш билан пайдо бўлмаслиги;
5)   АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛА ЗОТИ БИЛАН САМО ЮҚОРИСИДА бўлиб, ИЛМИ БИЛАН ҲАММА ЖОЙДА эканлиги;
6)   ИСТИВАнинг кайфияти ҳақида савол сўраш бидъат эканлиги;
7)   АЛЛОҲ АЗЗА ВА ЖАЛЛАНИ САМО ЮҚОРИСИДА эканлигини қабул қилмаган кишини кофир дейишликка сабаб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таъалонинг САМО ЮҚОРИСИДА эканлигига далолат қилувчи оятларни рад қилгани сабабидан бўлганлиги;

Бу келтирилган маълумотлардан яна шу нарса кўринадики: баъзилар ўзларини ушбу Аҳли Суннатнинг тўрт мазҳабларидан бирига мансубмиз деб ҳисоблаган ҳолда, фиқҳий масалаларда эргашиб юрадилар. Аммо ақида масалаларида бўлса, ўша буюк имомларининг, ҳамда Суннатга тобеъларнинг ақидаси ҳисобланган ақидага мухолиф бўлиб, фиқҳий жиҳатдан ўзларини Аҳли Суннатданмиз деб ҳисобласалар ҳам, аслида эса ақида жиҳатидан адашганликлари боис, ундай кимсалар «фирқаи золла» (адашган гуруҳ)га мансубдирлар.
Ушбу сўзимизнинг исботини бир қанча уламоларнинг сўзларидан ҳам кўриш мумкин эди. Аммо биз бир мисол келтириш билан кифояланамиз: Абул-Изз ал-Ҳанафий ўзларининг машҳур «Ақидатут-Таховия»га ёзган шарҳларида, имом Таховийнинг Аллоҳ таъало Ўз Аршида эканлигини баён қилган сўзларини (60-матн) шарҳида айтадилар: «АЛЛОҲ ТАЪАЛОНИНГ АРШИ УСТИДА эканлигини инкор қилувчилар, ўзларини Абу Ҳанифа мазҳабига нисбат беришларига қаралмас. Баъзан Муътазила ва улардан бошқалар ҳам ўзларини Абу Ҳанифа мазҳабига нисбат беришади. Бироқ бундай кимсалар Абу Ҳанифанинг кўпгина эътиқодий масалаларига қаршидирлар».

Показано 20 последних публикаций.

290

подписчиков
Статистика канала