Бугунги муҳитда қачон дин номи тилга олинса, уни бугунги дунёга зид ва мухолиф деб тушунилмоқда. Оддий мисол: бирор кимса динга амал қилишга чақирилса, дунёни батамом тарк этишга даъват қиляпти деб тушунишади ва: " агар биз динга амал қилсак, дунёвий эҳтиёжларимиз,талаб ва хоҳишларимиз ҳамда гўзал ҳаёт тарзимизни тарк қилишимизга тўғри келади,йўқса,биз диннинг талабларини бажара олмаймиз", деган фикирга боришади.Гўё дин билан дунё бир-бирига роқиб, бир-бирига зиддек, иккисини жамлашликнинг имкони йўқдек !