Репост из: Отабек Олимович
####
Мендан кўра бахтлидир Мадинанинг тупроғи,
Чунки унда равза бор мисоли жаннат боғи,
Кўзимни ёшлантирар соғинчнинг зўр титроғи,
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Саломларим айтгайман жанобим Росулуллоҳ.
Хаволари ёқимли сокин дерлар шахрингиз,
Кимки борса қалбида қувонч
туяди тенгсиз.
Мадина мисли сохил, уммат бўлса бир денгиз.
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Хўп интизор кутгайман жанобим Росулуллоҳ.
Ер осмондан азиздир бағрида сиз бор учун.
Юрагимни куйдирар бир умид худди учқун.
Билмам холим не бўлар агар келса ўша кун.
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Дардим ичга ютгайман жанобим Росулуллоҳ.
Умматим деб ох урган эй Аллоҳнинг хабиби.
Биз иймони хасталар,хаста диллар табиби.
Махшар куни қайғурмас хеч ким бизга сиз каби.
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Йўқса ёниб битгайман жанобим Росулуллоҳ.
Кулиб қарармикансиз махшар куни менга ҳам.
Кавсар тутармикансиз ўша кун ташна бўлсам.
Чорлармикансиз мани агар чорасиз қолсам.
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Учиб бормоққа шайман жанобим Росулуллоҳ.
Гунохкор бир бандаман бошимда не ишлар бор.
Тақдиримга битилган қанча ёзу қишлар бор.
Сизни соғиниб хар кун тўкилган кўз ёшлар бор.
Қачон сизга етгайман жанобим Росулуллоҳ,
Ё соғиниб ўтгайман жанобим Росулуллоҳ.
✍Отабек Олимович.