Бир аъробий ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга:
— Бизга Расулуллоҳ ﷺнинг хулқ-атворларини санаб беринг, — деди.
Ҳазрати Али унга:
— Сен санашни биласанми? — деб сўради.
Аъробий:
— Ҳа, биламан, — деди.
Шунда ҳазрати Али:
— У ҳолда менга дунёнинг матоҳларини санаб бер! — деди.
Аъробий:
— Дунё матоҳлари санаб бўлмас, — деб жавоб берди.
Ҳазрати Али:
— Сен дунёнинг матоҳларини санашга ожиз бўлдинг, ҳолбуки, Аллоҳ унинг оз эканига гувоҳлик берган:
"Айтинг: «Дунё матоҳи озгинадир»" (Нисо, 77).
Энди, Аллоҳнинг Ўзи буюк деб гувоҳлик берган Пайғамбаримиз ﷺнинг хулқ-атворини қандай қилиб санаб беролай?!
Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деган:
"Албатта, сен буюк хулқ-атвор соҳибидирсан" (Қалам, 4).
+-+-+-+-+-+-+-
Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтганлар:
"Агар бир банда Пайғамбаримиз ﷺга ўз нафаслари сонича салавот айтадиган бўлса ҳам, унинг ҳаққини тўла адо қилган бўлмайди."
Шундай экан, у зотга салавот айтишни кўпайтиринг!
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа набиййинаа Муҳаммад ﷺ!
https://t.me/JinChiqarishRuqya