Садақа ёмонлик эшикларини ёпади, катта бало-офатларни даф этади. Рофеъ ибн Хадиж (р.а.)дан: «Расулуллоҳ (с.а.в):
«Садақа ёмонликнинг етмишта эшигини тўсади», дедилар.
Ҳадисда «етмиш эшик» дейилиши фақат етмишта эшикни тўсади дегани эмас, балки ёмонликнинг барча кўринишларини тўсади деганидир, чунки бу ўринда «етмиш» сўзи кўпликни билдириш учун келган.
Шунинг учун Расулуллоҳ (с.а.в.) садақа қилишга шошилишни, садақани имкон қадар куннинг аввалида қилишни буюрганлар.
Алий ибн Абу Толиб (р.а)дан: «Расулуллоҳ (с.а.в):
«Садақани эртароқ қилинглар, шунда бало-офат уни ҳатлаб ўта олмайди», деганлар.
Демак, садақа бало-офат қаршисида катта тўғон сингари бўлади. Балолар унинг устидан ўтиб кета олмайди.
Бир ривоятда:
«Садақа бало-офат турларидан етмиштасини қайтаради. Уларнинг энг енгили - мохов ва пес касаллигидир», дейилган.
Яна бир ривоятда:
«Эрталаб бало-офатни қайтаради», «бало-офат» сўзи диний ва садақа дейилган.
Бу ердаги «бало-офат» сўзи диний ва дунёвий офатларни ҳам ўз ичига олади.
📚@nasafziyo