#қисқа_савол_жавоблар
Розиман деса ва ичидан рози бўлмаса?
Шайҳ жаноблари, пул муомаласи ва савдо сотиқ муомаласида саволим бор.
Сиз сотган маҳсулот ёки ҳизмат учун мижоздан ҳизмат ҳаққингизни айтсангиз ва пулингизни олгандан сўнг "рози бўлинг" десангиз? Мижоз ҳам "мен розиман" десаю, аммо ичида норози бўлса? Унда олган пулимиз ҳаром бўлиб қоладими? Ёки мижоз тилида айтиб дилида қайтгани учун мунофиқ бўлиб қоладими? Хуллас, мижозни розилигини сўрасак, розиман деса ҳисобми? Раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Исломда одамларнинг ташқи ҳолатига қараб ҳукм чиқарилади. Ниятига қараб эмас. Харидор розиман дедими, етади. Унинг ичини ёриб кўриш керак бўлмайди. Унинг мазкур нарсанинг олишининг ўзи розилиги аломатидир. Рози бўлмаса, олмасин.
_____
"Ислом молияси"дан изоҳ: агар инсон ўз танловида эркин бўлса, яъни сотувчи томонидан ёки бошқа шахслар томонидан уни мажбур қилиш ҳолати бўлмаса, у ҳолда харидор истаса ўша молни сотиб олсин, истамаса сотиб олмасин. Лекин мажбурлаш ҳолати бўлмаган ҳолатда харидорнинг ўша нарсани сотиб олиши унинг розилигини англатади, яъни сотувчи унинг қалбидаги ҳиссиётларига масъул эмас.
✅@IslomMoliyasi канали