Халқаро AAOIFI ташкилоти сертификатлари учун навбатдаги имтиҳон ўтказилмоқда
Бугун, 4-декабр Тошкент шаҳрида Ислом молияси соҳасида энг нуфузли ташкилот — AAOIFI нинг халқаро сертификация дастурлари бўйича навбатдаги имтиҳон ўтказилмоқда. Бу галги имтиҳонда 20 дан ортиқ номзод CIPA ва CSAA дастурлари учун имтиҳонларни топширмоқдалар.
AAOIFI (Ислом молия муассасалари бухгалтерия ҳисоби ва аудити ташкилоти) нинг халқаро сертификатлари соҳадаги кўплаб молия муассасалари, назорат қилувчи органлар томонидан тан олинадиган нуфузли сертификатлаш дастурлари ҳисобланади.
Хабарингиз бор, ҳозирда Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган бўлиб, низом талабларига кўра муассаса Ислом молияси қоида ва тамойилларига мувофиқ юритилишини тасдиқлаш ва назорат қилиш мақсадида Махсус кенгаш ташкил этилиши ҳамда ушбу кенгаш аъзоларининг камида бир нафари ислом ҳуқуқи соҳасида олий маълумотга, бир нафари олий юридик маълумотга, қолган аъзолари эса исломий молиялаштиришга оид халқаро сертификатга эга бўлиши лозим. ❗️
Ислом молияси бўйича мутахассисларга бўлган талабдан келиб чиқиб AAOIFI сертификатларини олиш учун имтиҳон топширувчиларнинг сони сезиларли даражада ошиб бормоқда.
AAOIFI ва “Islamic Business and Finance” ўртасида Ўзбекистонда мутахассисларни тайёрлаш, синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича келишув 2022 йилда имзоланганди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда бундай синовдан ўтиш имконияти Марказий Осиё бўйича фақат Тошкент шаҳрида мавжуд.
Имтиҳонлар ҳақида батафсил маълумотни @AAOIFI_Uzbekistan каналидан, қўшимча саволларингизга жавобларни эса @AAOIFI_bot дан олишингиз мумкин.
✅@IslomMoliyasi канали